«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери Франция чемпионатида «Генгам» (4:0) устидан қозонилган ғалабадан мамнун бўлди.
«Биринчи бўлимда рақиб ҳимоясини ёриб ўтолмадик. Кавани ва Матюиди имкониятлардан фойдаланмади. Иккинчи бўлимдаги голдан сўнг ўйинимиз очилиб кетди.
Кавани намойиш этган ўйиндан мамнунман. У юқори самарадорликни кўрсатмоқда. Эдинсон бизнинг лойиҳага ишонади, у ҳар бир ўйинда гол уришни истаяпти. Унинг хизмати мен учун муҳим. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам тер тўкмоқда» - деди Эмери L’Equipe хабарида.