УЕФА Чемпионлар лигаси чоракфинал ўйинларига тайинланган ҳакамларни эълон қилди.
«Бавария» – «Реал» ўйинини Никола Риццоли бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. «Атлетико» - «Лестер» ўйинида Юнас Эрикссон бошчилигидаги швециялик ҳакамлар ишлайди.
Ҳар иккала ўйин ҳам 12 апрель куни соат 23:45да бошланади.