Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

«Ювентус» – «Барселона»: асосий таркиблар қандай кўринишда бўлади?

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали дастлабки ўйинлари бугун старт олади. Goal нашри Туринда бўлиб ўтадиган «Ювентус» ҳамда «Барселона» ўртасидаги баҳс олдидан иккала жамоанинг асосий таркибларини тахмин қилиб кўрди.

Иккала жамоанинг 2015-йилда Берлинда бўлиб ўтган финал тўқнашувида «Барселона» 3:1 ҳисобида устун келган эди. Аммо шундай буён иккала жамоа анча ўзгарди, айниқса, «Ювентус» қатор етакчиларидан, жумладан, Пирло, Тевес ва Погбадан айрилди. Бу сафарги баҳсда ҳам туринликлар дарвозасини афсонавий Жанлуижи Буффон қўриқлашига шубҳа йўқ. Ўнг қанот ҳимоясида Аллегри Дани Алвешга ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаш учун имкон берса керак, бироқ Стефан Лихштайнер ҳам тушиши мумкин. Чап қанотда эса Алекс Сандро ўйнаши эҳтимоли юқори.

Ҳимоя марказини шубҳасиз Келлини-Бонуччи жуфтлиги ташкил этади. Таянч ярим ҳимоясида Хедирага Пянич ёки Маркизио шериклик қилади. Куардадо ўнг қанотда, Манжукич чап қанотда ҳужумкорлик учун жавоб беради, Дибала ҳужум ортида ўйнайди ва Игуаин соф ҳужумчи ролида. Умуман, олдинги чизиқ «Ювентус»нинг бу мавсумдаги одатий услубидан воз кечмаса керак.

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрикеда эса Серхио Бускетс дисквалификацияси туфайли ярим ҳимояда бош оғриғи мавжуд. Бускетснинг ўрнини тўлдириш учун Энрике ҳам Андре Гомешни, ҳам Иван Ракитични таянч ярим ҳимоясига жалб этиши мумкин. Инеста ва Серхи Роберто улардан олдинроқда ўйнайди. Ҳужумда Неймар ва Суарес олдинда, Месси эса уларнинг ортида эркин ролда ҳаракат қилади.

Ҳимоя учлигини Умтити, Пике ва Маскерано ташкил этиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, Энрике Жорди Албани чап қанот ҳимоясига тушириб, тўрт ҳимоячи билан ўйнаши ва Андре Гомешни захирада қолдириши ҳам мумкин. Шунга қарамай, жамоанинг душанба кунги машғулотларида Андре Гомеш ва Андрес Инестанинг узоқ муҳокамалари кузатилган ва мутахассислар бундай тайёргарлик португалиялик ярим ҳимоячининг асосий таркибга киритилишидан далолат беришини айтмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:48, 11.04.2017.
Ўқилди: 21607 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.