Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Баҳодир Пардаев: Корея клубига ўтишда адашимдан маслаҳат олдим

Баҳо:
+ | -

Эндиликда «Қўқон-1912» жамоасининг собиқ футболчиси Баҳодир Пардаев Ж.Кореянинг «Бучеон-1995» клуби аъзосига айланди. Ҳужумчи йил бошида «Бухоро»дан қўқонликлар сафига бориб қўшилган эди. «Бучеон-1995» Жанубий Кореянинг K League Challenge дивизионида иштирок этади. Бу мамлакатдаги иккинчи даражали лига ҳисобланади. Биз футболчимиз билан боғланиб, ундан янги клуби юзасидан интервью олдик.

- Нечанчи рақамни танладингиз?

- 24. Бу рақам менга «Бунёдкор»да омад келтирганди. Ўйлайманки, Кореяда ҳам шундай бўлади.

- Баҳодир, ўтган мавсум «Бухоро» шарафини ҳимоя қилгандингиз. Кўҳна шаҳар жамоасини тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Мураббийлар штабининг ўзгариши кетишимга сабаб бўлди. Жамоа мухлисларига катта раҳмат. Фақат бир нарсага тушунмадим ва ҳалигача унинг жавобини топа олмаяпман. Ўтган мавсум аввалида «Бухоро» олдига чемпионатда 4-ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган ва бу мақсадга эришгандик. Лекин кутилмаганда клуб раҳбарияти мураббийлар штабини ҳеч қандай сабабсиз ҳайдади. Нима учун, ахир? Шуниси менга жуда ҳам қизиқ бўл-япти.

- Кейин «Қўқон-1912» жамоасида пайдо бўлдингиз. Мавсумни бошладингиз ҳам. Лекин кутилмаганда Кореяга йўл олдингиз. Шартномада шундай банд бормиди?

- Ҳа, «Қўқон-1912» жамоасидан яхши таклиф тушди. Ўша пайтда бошқа клублардан ҳам қизиқиш бор эди. Лекин ўйлаб кўриб, «Қўқон-1912» вариантида тўхтадим. Чунки бу жамоада Нўъмон Ҳасанов бош мураббий эди. Ушбу мутахассис қўл остида «Пахтакор»да ўйнагандим. Бир-биримизни яхши билардик.

Мендан ташқари «Бухоро»да бирга тўп сурган яна 3 футболчи - Руслан Мелзиддинов, Александр Мерзляков ва Мурод Холмуҳаммедов ҳам «Қўқон-1912» билан битим тузишди. Лекин шартномада кетишим ҳақида банд йўқ эди.

Корея клубидан таклиф тушганини Нўъмон акага айтганимда, бунга розилик бердилар. Ўзлари футболчи бўлганлари учун «Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас, менга ҳам ўз вақтида хориждан таклиф тушганида бормаганман, сен бу хатони такрорлама», дедилар. Шундай вазиятда мени тушунганликлари учун раҳмат айтдим. Мабодо, маълум сабабларга кўра, Кореядан қайтсам, «Қўқон-1912» эшиклари мен учун очиқлигини ҳам қўшимча қилдилар.

- Корея клуби сиз билан қандай боғланди? Трансфер қай тарзда амалга ошди?

- «Бучеон-1995» жамосидан таклиф тушди. Бу трансферни Фаррух Сайфуллаев кореялик агентлар орқали омалга оширди.

- Жанубий Корея клуби «Қўқон-1912» жамоасига  маълум миқдорда трансфер суммасини тўлаб бердими?

- Йўқ. Ҳеч қандай тўлов амалга оширилмади.

- Шартнома қанча муддатга имзоланди?

- Бир йилга. Аниқроғи, 2017 йилнинг 31 декабрь куни «Бучеон-1995» жамоаси билан имзолаган шартномам муддати якунланади.

- Корея клуби варианти нимаси билан сизни ўзига қарата олди?

- Бир-икки йилдан бери хорижда ўйнаш, ўзимни синаб кўриш истаги бор эди. Ниҳоят, бу йил шундай имконият юзага келди. Легионер номига муносиб бўлишга ҳаракат қиламан.

- Янги жамоангизнинг илк машғулотида иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси ажойиб. Ўзимни янги муҳитда яхши ҳис қиляпман.

- Янги клубингиздаги шароитлар сизни қониқтиряптими?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми www.iff.uz сайтида

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 22:14, 13.04.2017.
Ўқилди: 5901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.