Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Чемпионлар Лигаси чоракфинали рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Goal нашри Чемпионлар Лигаси чорак финалининг энг ёмон ўйнаганлари рамзий терма жамоасини тузиб чиққан энди. Энди навбат якунига етган чорак финал дастлабки баҳсларининг энг яхшилари рамзий терма жамоасига.

Рамзий терма жамоа дарвозасига италиялик “қария” посбон Жанлуижи Буффон муносиб кўрилди. “Барса”га қарши учрашувда жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қилишига айнан Буффоннинг хизматлари катта бўлди. Айнан у Инеста, Суаресларнинг хавфли зарбалари голга айланишига тўсқинлик қилди.

Ҳимоя марказини каталонияликларга қарши баҳсда юқори савиядаги ўйинларини ўтказган Кьеллини ва Бонуччи эгаллашган. Кьеллини ҳатто битта голга муаллифлик ҳам қилди. Уларга қанотларда «Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал ўнг қанотда, “Лестер” аъзоси Беналуан чап қанотда шериклик қилади.

Яримҳимоя учлиги Артуро Видал (“Бавария”), Шинжи Кагава (“Боруссия”) ва Пауло Дибала (“Ювентус”)лардан иборат. Видал жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай бутун ўйин мобайнида астойдил ҳаракат қилди. Битта гол уриб, бир пеналтини кўкка совурди. Агарда пеналтини ура олганида ўйин балки бутунлай бошқача тус олармиди… Япониялик футболчи ҳам жамоасининг кичик фарқ билан ютқазишига ёрдам берди. Ҳар ҳолда икки тўп фарқи билан ютқазаётган дортмундликларка Кагаванинг голи ўйиннинг якуний қисмида ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишларига умид уйғотди. Дибала эса каталонияликларга қарши ўзининг максимум даражадаги ўйинини ўтказди. Унинг дубли жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди ва жавоб учрашувидан олдин туринликларга катта устунлик тақдим этди.

Ҳужум чизиғида жамоаларининг ғалабаларига ҳисса қўшган Мбаппе (“Монако”), Роналду (“Реал”) ва Гризманн (“Атлетико”) ўрин олган. “Монако”нинг ёш иқтидор эгаси Мбаппе “Боруссия”га қарши ўйинда дубл муаллифига айланди ва бу билан Чемпионлар Лигаси плай-офф баҳсларида дублга эришган энг ёш футболчига айланди. “Тулкилар” ҳимоясининг қаттиқ қаршилигига дуч келган Антуан Гризманн барибир ўз сўзини айтди. Унинг пеналтидан киритган голи жамоасига кичик устунликни тақдим этди. Сўнгги пайтда танқидчиларнинг нишонига айланган Роналду ўзининг дубли билан рамзий терма жамоадан жой олди. Сўнгги марта қарийб бир ой олдин (Ла Лига доирасида “Бетис”га қарши баҳс) гол урган Роналдуни ҳисобдан чиқариш маъқул эмас. Унинг сафарда киритган дубли ҳисобда ортда қолаётган жамоасига ғалаба келтирди. “Бавария”га қарши жавоб учрашувини ўз уйида ўтказадиган “Реал” катта устунликка эришиб олди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:26, 13.04.2017.
Ўқилди: 10751 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.