Sport Investment Lux компанияси раҳбари Ли Йонхонг расман «Милан» клуби президентига айланди.
Кеча тадбиркор клубнинг 99,93% акциясини харид қилган эди. Бу воқеага бағишлаб ўтказилган махсус матбуот анжуманида хитойлик 47 ёшли тадбиркор клубнинг хўжайини сифатида таништирилди.