Қатар Юлдузлар Лигаси сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жаиш” сафарда “Ал-Садд” клуби билан тўқнаш келди.
Мазкур ўйинда таркибида афсонавий Хави тўп сураётган “Ал-Садд” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ал-Жаиш”нинг ягона голига Сардор Рашидов муаллифлик қилди.
Қизиқарлиси Сардор голни афсонавий Марко ван Бастен услубида киритди