Англия премьер-лигасида 33-тур ўйинлари давом этмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 7-дақиқада Маркус Рэшфорд дарвозабон билан юзма-юз чиқиб гол урган бўлса, 49-дақиқада Андер Эррера жарима майдони ичидан зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди.
Бу натижадан сўнг, АПЛдаги чемпионлик пойгасининг кескинлашиши аниқ бўлди. Энди «Челси» яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм» клубини бор йўғи 4 очко ортда қолдирмоқда. «МЮ» бу ғалабадан сўнг, 60 очко билан 5-ўринга чиқди. Чемпионат якунига қадар эса яна 6 тур қолган.
АПЛ, 33-тур
Манчестер Юнайтед – Челси 2:0 (1:0)
16 апрель, «Олд Траффорд» стадиони
Голлар: 1:0 – 7 Рэшфорд, 2:0 – 49 Эррера.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Байи, Дармиан, Валенсия, Погба, Эррера, Лингард (Кэррик, 60), Феллайни, Янг, Рэшфорд (Иброҳимович, 83).
Челси – Бегович, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Зума (Лофтус-Чик, 83), Матич (Виллиан, 66), Мозес (Фабрегас, 54), Педро, Канте, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (33), Кэйхилл (48), Эррера (73), Рохо (75), Фабрегас (90).