Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Терри 22 йиллик фаолиятидан сўнг “Челси”ни тарк этмоқда.
“Челси” таркибида 713 учрашувдан 578 тасида сардорлик вазифасини бажарган Терри бу қарорни қабул қилиш фаолияти давомидаги энг оғири бўлгани ҳақида айтиб ўтди.
“Бу қарор мен ва оиламдагилар учун энг қийин қарор бўлди. Лекин доим керакли вақтда кетишни ўйлаган эдим, ҳа, шу вақт етиб келди.
Ҳозир ҳам сифатли футбол ўйнай олишимни биламан, лекин менинг “Челси”даги вақтим чегараланган. Энди янги чақирувларга тайёрлигимни билдираман”, - дейди Терри.