“Барселона” собиқ ҳимоячиси Дани Алвес ўтган мавсумнинг сўнгида жамоа раҳбарияти билан янги шартнома тузиш борасида келиша олмагани ҳақида фикр юритди.
Унинг сўзларига кўра, “Барселона” тезроқ Лионель Месси ва Андрес Иньесталар шартномасига эътибор қаратиши лозим.
“Месси ва Иньестанинг янги шартномаси? Умид қиламанки, улар клуб билан янги шартнома имзолашади. Чунки клубда буни истаётганлар кўп топилади.
Эслаб кўринг, “Барселона” раҳбарияти мен билан қандай келиша олмаганди? Агар ҳаммасини футболчининг ўзи ҳал қила олганида, бундай футболчиларга аллақачон ҳайкал ўрнатилган бўларди.
Жамоанинг содиқ футболчиларига доим ҳурмат кўрсатиш керак. Улар бўлса Месси ва Иньеста каби футболчилар билан шартнома тузиш ишларини чўзиб юришибди”, - дейди Алвес.