“Барселона” ЧЛнинг чорак финалида “Ювентус” билан тўқнаш келди. Илк ўйинда 3:0 ҳисобида турин клуби ғалаба қозонди. Биз каталонияликларнинг Чемпионлар лигасида Италия клубларига қарши статистикаси билан қизиқдик.
Қуйида бу борада 15 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. “Барселона” жамоаси шу кунга қадар Италиянинг 6 та жамоаси билан тўқнаш келишган. Булар: “Интер”, “Ювентус”, “Фиорентина”, “Удинезе”, “Рома” ва “Милан”.
2. “Барса” Италия жамоалари билан жами 37 марта тўқнаш келиб, 17 бора зафар қучган ва 8 марта мағлубият аламини чекиб кўрган. Тўплар нисбати 64:44.
3. Каталонияликлар билан энг кўп тўқнаш келган клуб “Милан”дир. “Россонери” “кўк анорранглилар” билан жами 17 марта рақиб бўлиб, 4 та ғалаба ва 8 та мағлубиятни қайд этишган.
4. “Фиорентина” ва “Удинезе” “Барса” билан 2 марта тўқнашиб, бирорта ғалабага эришишмаган.
5. “Удинезе” каталонияликлардан очко ола билмаган Италиянинг ягона жамоаси ҳисобланади.
6. Италия клублари “Камп Ноу”га 17 марта ташриф буюриб атиги 2 бора ғалаба қозонишган. Қолган 12 баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган ва 3 тасида муроса кўчаси танланган.
7. “Камп Ноу”да 2000 йили “Милан”, 2003 йили “Ювентус” ғалаба билан қайтган.
8. “Барселона” Италияликлар билан плей-офф босқичларида 7 марта тўқнаш келиб, уларнинг 5 тасида якунда кейинги босқичга йўл олишган. 2003 йили “Ювентус” ва 2010 йили “Интер” плей-оффда “Барса”дан устун келган.
9. Каталонияликлар ЧЛ финалларида икки бора италияликлар билан рақиб бўлишган. 1994 йили “Милан” “Барса”ни 4:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, 2015 йили “кўк анорранглилар” “Юве”дан 3:1 ҳисобида устун келишган.
10. “Милан” 2 марта, “Интер”, “Рома”, “Фиорентина” ва “Ювентус” бир мартадан “Барса” дарвозасига 3 тадан гол киритишган.
11. “Милан”, “Рома” ва “Ювентус” бир мартадан “Барселона” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишган.
12. “Барселона” жамоаси “Милан”ни 3, “Интер”, “Рома” ва “Удинезе”ни бир мартадан йирик ҳисобда таслим этган.