Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

"Футбол дўстлик учун" лойиҳасида Ўзбекистондан Илёс Аҳмедов иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 26 июн кунидан бошлаб 3 июл кунигача Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати болалар ўртасида фестивал кўринишида ўтадиган ушбу лойиҳада бу йил Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ўз вакиллари билан иштирок этади.

“Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳаси ФИФАнинг болалар футболига бағишланган энг катта лойиҳаларидан биридир. Бу йил лойиҳанинг финал босқичида 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Аввалроқ хабар берганимиздек, лойиҳа доирасида ўтадиган футбол турнирида ҳар бир мамлакат бир нафар футболчи билан иштирок этади. Шу йилнинг 16 март куни Гамбург шаҳрида турнирга қуръа ташлаш маъросими бўлиб ўтди. Бу мавсумда “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида ўз иштирокини бошлайдиган Ўзбекистон Футбол Федерацияси қуръага кўра “яшил дўстлик жамоаси”дан жой олди. Яна бир муҳим факт – қуръа Ўзбекистон номидан лойиҳада ёш дарвозабон иштирок этишини аниқлаб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бутун

Республикамиз бўйлаб 12-14 ёшдаги иқтидорли дарвозабонларни саралаб олиш ишларини олиб борди. 19 апрел куни эса Тошкет шаҳрида худудий саралашлардан муваффақиятли ўтган 7 нафар ёш номзод иштирокида саралашнинг финал босқичи ўтказилди. Бунда номзодларнинг ҳаракатларни Ўзбекистоннинг энг номдор дарвозабонлар билан ишлаш мураббийлари кузатиб боришди.

Умуман олганда номзодлар икки босқичда синовдан ўтишди. Мутаҳассислар аввал бевосита майдондаги машғулот ва ўйин вақтидаги ҳаракатларни кузатиб, баҳолаб 7 нафар ёш дарвозабон ичидан 3 нафар энг яхшисини ажратиб олишди. Энг кучлилар орасида “Локомотив”, “Бунйодкор” ҳамда “Насаф” жамоалари тарбияланувчиларини кўриш мумкин эди.

Шундан сўнг, “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бу халқаро лойиҳа бўлганлиги ҳисобга олинган ҳолда номзодлар билан инглиз тилида кичик суҳбат бўлиб ўтди. Бунда номзодлар ўзлари ҳақида инглиз тилида маълумот бериб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутаҳассислари ҳамда юртимизнинг таниқли спорт журналистлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

Ўзига хос суҳбат якунланлач, 3 нафар номзод орасидан тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан “Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳасида иштирок этиш учун танлаб олинди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:52, 20.04.2017.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.