Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Интервью: Шоҳруз Норхонов: "Мақсадим – чемпионат тўпурари бўлиш"

Баҳо:
+ | -

Олий лигада кураш тобора кескин тус олмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда, кутилмаган натижалар нисбатан кўпроқ кузатиляпти. «Машъал», «Қўқон-1912» жамоалари кутилмаганда турнир жадвалининг юқори ўринларида боришяпти. Бунга бир томондан етакчи клубларимизнинг очко йўқотишлари ҳам сабаб бўлди. Шундай паллада Тошкентнинг «Обод» жамоаси ҳам ёмон таассурот қолдирмаяпти. Рауф Инилеев шогирдларининг олий лигага анча мослашиб олишгани кўриниб турибди. Биз жамоанинг юлдуз футболчиси, ўтган мавсум 14та гол билан тўпурарлар рўйхатида учинчи бўлган Шоҳруз Норхоновдан «Олмалиқ»қа қарши кечган ўйин олдидан интервью олгандик.

- Шоҳруз, ниҳоят, Рауф Инилеев жамоа билан бирга. Менимча, унинг йўқлиги бироз бўлсада билинди...

- Худди шундай. Мана, Рауф Талгатович соғлиқларини тиклаб, ишга қайтдилар. Бундан барчамиз хурсанд бўлдик. Энди ўйинимизда яна ижобий ўзгаришлар кузатилади, деган умиддаман.

- Фаолиятингиз давомида кўп мураббийлар билан ишладингиз. Инилеевнинг услуби қолганларникидан нимаси билан фарқланади?

- Рауф Талгатовичнинг 2007 йили Осиёнинг энг яхши мураббийи, деб топилиши бежиз эмас. Шахсан мен бой тажрибага эга ушбу мутахассисдан кўп нарса ўрганяпман. Машғулотлари жуда қизиқарли ва ранг-баранг.

- Шу кунгача ўтказилган 5та тур учрашувлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳозирча ёмон эмас. Мавсумни яхши бошладик, деб ўйлайман. Лекин алам қилгани - «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Биз ўша ўйинда камида дурангга муносиб эдик. Агар таққослайдиган бўлсак, ўтган йилгига қараганда яхшироқ старт олдик. Ҳали ўзимизни яна кўрсатамиз. «Обод» иккинчи мавсумдирки, олий лигада ўйнаяпти. Шунга яраша тажриба ортиб бор-япти. Футболчиларнинг маҳорати ошаётгани ҳам яққол кўзга ташланяпи. Йигитларда ўзига бўлган ишонч ортган. Лекин ҳали ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз керак.

- Ўтган мавсум тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, 14та гол ургандингиз. Назаримда, бу йил сермаҳсуллик камдек кўриняпти. Ёки яхши от кейин чопадими?

- Балки (кулади). Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда. Умид қиламанки, ўз голларим билан жамоам муваффақиятига ҳисса қўшаман. Чемпионат тўпурари бўлишни мақсад қилганман.

- Сизга мавсумлар оралиғида гранд клублардан таклифлар бўлганди. Лекин «Обод»да қолишни афзал билдингиз. Бу фикрга келишингизга етарлича сабаблар бормиди?

- «Обод»да қолсам, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлардим. Бошқа клубларда эса бу нарса кафолатланмаган. Қолаверса, мени футболчи сифатида юзага чиқарган жамоани осонгина ташлаб кетиш нотўғри. Клубдагиларга нисбатан ҳурматсизлик қила олмайман. Вақти келиб, ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган жамоаларда ўйнашга улгураман.

- Таклифлар орасида қайси вариант сизга яхшироқ кўринганди?

- Тошкентнинг 3та гранди - «Локомотив», «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан ҳар томонлама яхши таклиф олгандим.

- Мана шу 3та жамоадан қай бирига ўтган бўлардингиз?

- Учала жамоа ҳам юртимиз футболида ўз ўрнига эга.

- Лекин барибир, ёшликдан кўпроқ меҳр тушгани бўлади-ку!

- Биласизми, бу саволга шундай жавоб бераман: Россия ёки Англия чемпионатларида ўйнашни орзу қиламан.

- Ўзбекистон клубларидан-чи?

- Номини айтмайман, лекин гранд жамоаларда тўп суриш ниятидаман.

- Сизга бўлган таклифларда «Обод» клуби раҳбариятининг фикри ва позицияси қандай бўлди?

- Улар жамоада қолишимни хоҳлашди. Балки бу яхшиликкадир?!

- «Обод» билан тузган шартномангиз яна қанча муддат давом этади?

- Икки йил.

- Шоҳруз, сиз миллий жамоамиз йиғинларида иштирок этдингиз. Айтинг-чи, термадаги муҳит қандай экан?

- Бари ажойиб, ҳамма бир-бирини ҳурмат қилади.

- Лекин аввалги ўйинларда натижа яхши бўлмади. Муҳим учрашувларда мағлубиятга учрадик...

- Бу босқичга етиб келган барча жамоаларнинг орзуси - ЖЧ-2018га чиқиш. Шу боис ҳам ўйинлар ҳеч бир термага осон бўлаётгани йўқ. Жанубий Кореянинг Хитойга ютқазишини ким ҳам ўйлабди, дейсиз? Шахсий фикрим, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Насиб қилса, биз мундиалга борамиз.

- Қолган 3та ўйиндан иккитаси меҳмонда ўтказилади. Кейин Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қиламиз. Вазиятга реал қарасак, имкониятларимиз анча паст кўринмаяптими?

- Билмадим, шахсан мен миллий жамоамизга ишонаман. Албатта, кўп йиллик орзуларимиз рўёбга чиқади. Истагим - мухлислар ҳам термамизга охиригача ишонишда давом этишсин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 24.04.2017.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.