Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал» - «Барселона» (2:3) ўйинида ҳимоячи Серхио Рамос қизил карточка билан жазоланганди.
Футболчи майдонни тарк этаётганида Пикега юзланиб, жудаям кўп гапиряпсан деган ишорани қилди ва киноя билан қарсак чалди.
Ўйиндан сўнг, бош ҳакам Алехандро Хосе Эрнандес бу воқеани баённомага киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат юз берганида «Барселона» ҳужумчиси Неймар уч ўйинга дисквалификация қилинганди.