Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин янги футбол жамоаси тузишга қарор қилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Уткин жамоани қандай бошқариш кераклигини яхши билади.
«Сизга муҳим қарорга келганим ҳақида хабар бермоқчиман. Аслида бу қарор ҳам эмас, шунчаки яшаш тарзининг бир қисми. Ёш ўспирин бўлганингда футбол ўйнайсан, кейин футбол ўйинларини шарҳлайсан. Кейинчалик ёши улғайганлар нима қилишади? Афтидан менга ўхшаган ёки Евгений Гинер, Леонид Федун ёшидаги одамлар футбол клуби тузишади. Мен ҳам айнан шундай қарорга келдим. Буни ҳар доим истардим.
Аммо одамлар ёрдам бериши керак, чунки менда ортиқча пул йўқ. Ўйлашимча, бу жамоани ташкил этиш учун пул ишлаб топа оламан. Мен сизга футбол клубини қандай ташкил қилиш, уни бошқаришни ўргатаман. Сизга эса маблағларингизни тўғри сарфлаб, футбол клубига эга бўлишингиз мумкинлигини кўрсатаман.
Мен Ҳаваскорлар лигасида иштирок этувчи «Эгриси» клуби билан ҳамкорлик қиламан. Мен бу лойиҳадан пул ишлаб топмоқчи эмасман, аксинча пул сарфламоқчиман» - деди Уткин.