Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Зидан: "Биз ЕЧЛ яримфиналидамиз ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" жамоаси бош мураббийи ЕЧЛнинг "Атлетико"га қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз бу учрашув аҳамиятини биламиз, биз жавоб баҳси ҳақида ўйламаяпмиз. Биринчи дақиқадан охирги дақиқагача барчасини тўғри бажаришга ҳаракат қилиш керак. Бизни мухлислар доим биз билан ва бизни "Валенсия"га қарши ўйиндагидек қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз. Бу жамоага катта ёрдам берди.

 

Мухлислар - улар доимо "плюс". Биз уларга муҳтожмиз. Бу ярим финал ва биз нима қилиш кераклигини биламиз. Лекин, "Сантиаго Бернабеу"даги омма - жамоа учун бонус. Бу учрашув "Атлетико" ва биз учун олдингиларига нисбатан умуман бошқача қарама-қаршилик бўлади. Бизда қўшимча мотивация бўлади, чунки бу ярим финал. Олдин нимайики бўлган бўлса, булар энди ўтмишда қолди. Ўтмиш ҳеч қанақасига ёрдам бермайди. Ҳозир ҳаммаси бошқача ва биз финалга чиқиш учун барча мумкин бўлган ишни амалга оширамиз".

 

Жамоа билан суҳбат ҳақида

 

"Сиз улардан керак бўлганини уларга сингдириш учун ҳам жамоа билан, ҳам алоҳида гаплашиш муҳим".

 

Четлаштиришлар ҳақида

 

"Биз буни устида ишламаймиз, лекин бунга тайёр туриш керак, чунки ҳамма нарса бўлиши мумкин. Четлаштиришлар "Бавария" ва "Барселона"га қарши ўйинларда бўлганди. Каземиро майдон марказида ҳал қилувчи аҳамиятга эга, у жисмоний жиҳатдан кучли ва мен ундан ўзини ўйин услубини ўзгартиришини сўрамайман. У қилаётган иш - идеал. У ўйинни бошланғич қисмида карточка олиши мумкин, худди бир неча кун олдингидек. У агар бундан ўзини четга олишни уддаласа, у буни қилишга ҳаракат қилишини билади".

 

Фаворитлар ҳақида

 

"Биз фаворит эмасмиз, бу ярим финал ва тамом васалом, доимгидек 50 га 50. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат эртанги ўйинга диққатимизни қаратишимиз керак, жавоб ўйинига эмас".

 

Кейлор Навас

 

"У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Одамлар кўп гапиради, лекин у ўзини қилиши керак бўлган ишга диққатини қаратган. Менинг наздимда у яхши кўринмоқда".

 

Келажак

 

"Мен эртанги ўйинга диққатимни қаратганман, хатто шанба кунги ўйинни ўйламаяпман. Биз нима бўлишини билмаймиз ва бу ҳақида безовталанмаяпман".

 

Рафаэл Варан ва марказий ҳимоячилар ҳақида

 

"У тўлиқ тикланди ва ўзини аъло даражада ҳис қилмоқда. Пепе ҳали ҳамон биз билан эмас, лекин қолган марказий ҳимоячилар ажойиб ҳолатда. Мавсумни якуний қисмида бу 3 та ўйинчини сафда эканлигидан хурсандман. Биз сафимизда фақат 2 та марказий ҳимоячи қолганида бир неча ўйинларни ўтказдик, аммо уларни 3 та бўлгани яхшироқ".

 

Сафардаги голлар ҳақида

 

"Рақибга имкониятлар яратиш осон эмас, лекин дарвоза дахлсизлигини олдинги мавсумдагидек сақлай олмаётганимиз тўғри. Рақиб гол уришига ҳалақит бериш учун барча мумкин бўлган ишни қиламиз. Бу билан, ўтказиб юбориладиган голлардан бутунлай ўзимизни олиб қоча олмаймиз. Бу футбол ва рақиб жамоада сизга муаммолар яратиши учун ўзларини кучли томонлари бор. Асосийси - рақибга қараганда кўп гол уриш. Эртага нолга ўйнашга ва рақибга гол уришга ҳаракат қиламиз">

 

Хамес

 

"У менимча яхши кўринмоқда. У яхши ўйнайди ва унда ўйинда иштирок этиш учун имконият бор, лекин мен эртага ким майдонга тушишини айтмайман".

 

Рақибни қандай қилиб ҳайрон қолдириш ҳақида

 

"Бошқа бир нарса билан. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз ва ҳеч нима ўйлаб топмоқчи эмасмиз. Биз ўйинга яхши тайёрландик ва ўйинга тайёрмиз. Сиз ҳеч қаcоҳн ўйиндан олдин нима бўлишини билмайсиз. Биз сабрсизлик билан ўйин бошланишини кутаяпмиз".

 

"Бу Чемпионлар Лигаси ярим финали ва доим қўшимча мотиватсия бўлади. Бизни олдимизда жиддий рақиб билан тўқнаш келиш турибди. Кичик деталлар ўйин натижасини аниқлаб беради. Биз аъло даражадаги футбол кўришни хоҳлаймиз".

 

Рақиб ҳақида

 

"Атлетико" - охирги тўрт ёки беш йилдан бери жуда яхши ўйнаётган ва йиллар ўтган сайин кучайиб бораётган жамоа. Улар биз учун доим муаммолар яратади, худди кўплаб жамоалар қилгани каби. Уларни кучи нима бўлишидан қатъий назар ҳеч қачон таслим бўлмасликдан иборат. Улар курашади ва ўзларини кучли томонларини билади ҳамда уларни энг яхши образда фойдаланади. Шунга қарамасдан, эртага нима бўлишини кўрамиз, чунки бизни ўз қуролимиз бор ва биз ўз ўйинимизга диққатимизни қаратамиз".

 

Жамоани ҳолати

 

"Айни дамда жамоа олдинг йилга қараганда ёмон кўринмаяпти. Ярим финалга чиқиш жамоа яхши ҳолатдалигини айтиб турибди. Ҳозир пойтахтдан икки жамоа бир-бири билан учрашмоқда. Рақобат олдингидек қолади, чунки бу дерби ва биз бир-биримизни яхши таниймиз".

 

Босим

 

"Мен бир неча кун олдин босим ҳақида гапиргандим, чунки бу оддий ҳис-туйғу ва нафақат "Реал" ўйинчилари учун. Барча футболчилар мавсум якуни яқинлашаётганда бироз асабийлашади. Ўйинчиларга ярим финалда босим ўтказишади, лекин биз бунга ўхшаш ўйинга кўникканмиз. Умид қиламанки, эртага биз яхши бошлаймиз. Биз ўйинга диққатимизни қаратганимиз муҳим ҳисобланади".

 

Криштиану Роналдуни фаолиятини тугатганидан сўнг

 

"Уни мураббий сифатида кўраяпман. Мен унга қарши ўйнаган бўлсам ҳам у билан ёнма-ён ўйнамаганман. Унинг натижалари ажойиб. Мен бошқа ўзгача футболчи бўлган Роналдо Назарио билан ўйнаб омадим келган. Мен бироз ҳасад қилганман, чунки бу қадар кўп гол урмаганман. Мен голли узатмалар билан фарқ қилганман, лекин гол урганда келадиган туйғуни ҳис қилмаганман. Улар ҳал қилувчи ўйинчилар".

 

Марсело

 

"Биз уни қанчалик муҳимлигини биламиз. У бу ўйинга фаолиятидаги энг яхши ҳолатида яқинлашмоқда. У ўтмиш билан яшамайди, фақат ҳозир қилаётган ишлари билан яшайди. Марсело доим жамоага ёрдам бермайди ва кўпроғини хоҳлайди. У охирги вақтларда аъло даражадаги ўйинчи ҳисобланишини кўрсатмоқда".

 

Энцо Франческоли, Диего Симеоне ва Моно Бургос ҳақида

 

"Франческоли менинг кумирим бўлган ва уни кўриш - жуда завқли. Қачонки биз кўришсак, бугун қилаётган ишларимиз тўғрисида гаплашамиз. Симеоне ва Бургос ўз жамоалари учун феноменал ишлар қилмоқда. Мен Эл Моно билан танишман ва уни жуда ҳурмат қиламан. Симеонени билмайман, шунчаки унга қарши ўйнайман, аммо уни қилаётган ишларини ҳурмат қиламан, чунки тажрибали мураббий ҳисобланади".

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:36, 02.05.2017.
Ўқилди: 4414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.