“Бунёдкор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида бекободликлар устози иштирок этди.
- Учрашувнинг биринчи бўлимида ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Футболчиларимизга мусобақа жадалида эгаллаб турган ўрнимиз салбий таъсир ўтказмоқда. Танаффус пайтида йигитларга қандай ўйнаш кераклигини қўшимча равишда тушунтирдик. Ҳисобни тенглаштирдик. Пенальтидан фойдаланганимизда ҳатто ғалаба ҳам қозонар эдик. Бошқа томондан олиб қараганда, рақиб ҳам пенальтидан гол урганида бугун бир очкосиз қолишимиз мумкин эди. 11 метрлик жарима зарбасини тепиш бўйича танлов кечаги машғулотдан кейин қабул қилинган эди. Унда Сулаймонов бехато бажарганди. Бугун эса у вазиятдан фойдалана олмади. Бугунги дурангни ғалабага тенг деб баҳолаган бўлардим, - дейди Шавкат Саидов.