Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Флорентино Перес «Реал»нинг «олтин дубли» учун катта мукофот ажратди

Баҳо:
+ | -

«Реал» футболчилари Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, «олтин дубл»га эришса, катта миқдорда мукофот олишади.

Флорентино Перес жамоани рағбатлантириш учун 40 млн евро маблағ ажратди.

Жорий мавсумда «Реал» Чемпионлар лигасидаги иштирокидан 30 млн евро ишлаб олди. Агар яримфинал тўсиғидан ўтса, бу сумманинг устига яна 7,5 млн евро қўшилади. Агар финалда ютқазса 11 млн евро, ғолиб чиқса 15 млн евро олиши мумкин. Телеҳуқуқларни сотишдан эса 20 млн евро даромад олади. Чемпионлар лигасининг ғолиби умумий ҳисобда 75 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Агар «Реал» ҳар иккала мусобақада ғалаба қозонса, мукофотлар қуйидагича тақсимланади: 36 млн евро – асосий жамоанинг 24 футболчиси орасида тақсимланади (ҳар бирига 1,5 млн евродан). 2 млн евро бош мураббий Зиданга тегади. Қолган 2 млн евро мураббийлар штаби аъзолари, Академиянинг Чемпионлар лигаси «Б рўйхат»ига кирган 11 футболчиси, шунингдек асосий жамоа билан ишлайдиган бошқа ходимларга тақсимлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта «Реал» «олтин дубл»га 59 йил олдин – 1957/58 мавсумда эришганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:53, 04.05.2017.
Ўқилди: 17413 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.