Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Қўқон-1912" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 9-турида "Пахтакор" Қўқонга сафар қилади.

Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган "Қўқон-1912"га қарши беллашув кескин кечиши табиий. Қўқонларга собиқ мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов бошчилик қилмоқда. Жамоалар таркибида ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 22 марта тўқнаш келишган. Уларда "Пахтакор" 13 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубиятни қайд этган. Қўқондаги учрашувларда мезбонлар 4 ғалабага эришган бўлса, "шерлар" ҳисобида 3 ютуқ мавжуд. 4 беллашувда дуранг кузатилган. Жамоамиз 64 тўп киритиб, дарвозасидан 34 гол ўтказиб юборган.

Учрашувда Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Даулетбой Жалимов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Ёшлар таркиблари ўйини 5 май, жума куни соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 6 май, шанба куни 17:00да Қўқондаги "Марказий" стадионда старт олади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:15, 04.05.2017.
Ўқилди: 2609 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.