Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

9 та олтин ва мутлақ рекорд. Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибидан реванш олиб, ОЧни якунлади

Баҳо:
+4 | -

Тошкент мезбонлигида ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги жангида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик спортчига қарши рингга чиқди.

Камишбек Конкабаев ўзбекистонлик спортчини Astana Arlans таркибида мағлуб этиб, жамоасининг Uzbek Tigers устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди. Осиё чемпионатида Жалолов бунинг учун ўч олди.

Шу тариқа Ўзбекистон термаси учун жанг қилган 10 нафар боксчидан 9 нафари қитъа чемпионатини чемпион сифатида якунлади. Фақатгина Санжар Турсунов олтин медалдан қуруқ қолди. Шунга қарамай, у плей-офф жангида ғолиб чиқиб, Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди.

Ўзбекистон термаси бунга қадар Осиё чемпионатларида хатто 8 та олтин медални қўлга киритмаганди. 2017 йилга келиб эса бу кўрсаткич 9 тани ташкил қилди. Бу эса рекорд ҳисобланади.

Ўзбекистонлик боксчилар натижаси

Финаллар
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Ган Эрдене Ганхуянг (Мўғулистон) — олтин
-52 кг: Жасур Латипов — Ин Кю Ким (Жанубий Корея) — олтин
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Жиавеи Жанг (Хитой) — олтин
-60 кг: Элнур Абдураимов — Шива Тапа (Ҳиндистон) — олтин
-64 кг: Иқбол Холдров — Чинзориг Баторсух (Мўғулистон) — олтин
-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Аблаихон Жусупов (Қозоғистон) — олтин
-75 кг: Исроил Мадримов — Донг Юн Ли (Жанубий Корея) — олтин
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) — олтин
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Камишбек Конкабаев (Қозоғистон) — олтин

Плей-офф
-91 кг: Санжар Турсунов — Салар Ғуломий (Эрон) — ЖЧ йўлланмаси

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:41, 07.05.2017.
Ўқилди: 13254 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик