Эроннинг Ҳамадон шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ризо Парастеш полиция томонидан ҳибсга олинди.
Мессига жуда ўхшаб кетадиган йигит жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда. Полиция унинг автоуловини ҳам мусодара қилган.
The Telegraph хабарига кўра, Парастешни учратган одамлар у билан селфи тушишга ҳаракат қилишмоқда. Натижада, кўчаларда одамларнинг тўпланиб қолиш ҳолатлари кўпайиб кетган. Полиция эса бунга қараб турмаган.
Мессининг қиёфадоши бўлмиш Парстешнинг фотосуратлари икки ой олдин интернетда тарқалиб кетган эди. Унинг «Барселона» ҳужумчисига жуда ўхшаш экани интернет аҳлини ҳайратга солганди.