Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган "Атлетико"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини айтди.
“Бутун мавсум давомида намойиш этган ўйинимиз каби ҳаракат қилишимиз лозим. Футболчилар майдонда бор кучини беришлари керак, бошқа ҳеч нарса эмас. "Реал" финалга чиқиши учун идеал футбол намойиш этиши лозим.
Биз ҳаммамиз битта қайиқдамиз, мухлислар ҳам биз билан бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун худди финалдек, эртага ҳам шундай. Биз "Атлетико"ни ютдик, бироқ эртага бошқача ўйин бўлади, у ўйин ўтмишда қолди. Уларнинг ўз қуроли бор, бизнинг эса ўз қуролимиз. "Реал" тўйдан олдин ноғора қоқмаслиги лозим.
"Атлетико" бизни тўхтатишга ҳаракат қилади, биз биринчи ўйиндагидек бошлашни истаймиз. Ҳеч нарса ўзгармайди. Биз ўша ғояда қатъий турибмиз” – деди Зидан.