«Реал»нинг BBC (Бэйл-Бензема-Криштиану) ҳужум учлиги захира футболчилари кўрсатган ўйинлардан кейин танқидлар остида қолиб кетди. “Реал”нинг захира таркиби асосий таркиб бўлиши керакми?
“Реал” Ла Лигани ютиб олиши учун 3 ўйинлик ғалаба қолди. Клуб “Севиля”ни ўзида қабул қилади, “Селта” билан қолдирилган ўйин бор, сўнгги турда “Малага”га қарши баҳс. Жамоа шундан 2 учрашувни меҳмонда ўтказади. Сафар учрашувлари “Реал Б”нинг махсус машғулотига айланиб улгурди.
“Қироллик клуби”нинг захира ўйинчилари “Депортиво”, Спортинг Хихон”, “Леганес”, “Eйбар” ва “Гранада”га қарши баҳсларда ўзларини кўрсатишди. “Депортиво” устози Пепе Мел Иско, Хамес, Мората бошчилигидаги захира ўйинчиларидан 6-2 ҳисобидаги қақашатқич мағлубиятни қабул қилиб олгач, “Реал”нинг захира таркиби асосий таркибдан яхшироқ эканини таъкидлаб ўтди.
Агарда воқеликка холис қарайдиган бўлсак, нафақат Пепе Мел буни тан олмоқда, бутун испан матбуоти ҳам буни бот-бот таъкидлаб келишмоқда. AS ва Marca спорт газеталари Иско, Хамес ва Мораталарни Бэйл ва Бенземадан афзалроқ эканини ёзишмоқда.
Бироқ, бош мураббий Зинедин Зидан BBC учлигини маъқул кўрмоқда. Франсиялик мутахассис Анчелоттидан қолган иерархияни маъқул кўрмоқда. Бензема, Бэйл ва Роналдунинг спорт формаси олдингидек эмас. Бу ҳолатда бош мураббийни ҳам айблаш ноўрин. Албатта, франсиялик мураббий ўз жамоасини жуда яхши билади. Айниқса, кийиниш хонасидаги сирларни.
BBC «Б таркиб»га қарши
Зизунинг «Эл класико»да Бэйлни майдонга тушириш қарори Уэлслик футболчига навбатдаги жароҳатни тақдим этди. Бэйл « Реал »га келганидан бери 17-жароҳатини олди. Бироқ, « Реал » устозининг имкониятлари чегараланмаган. “Барселона”дан фарқли ўлароқ, Зидан ўзининг асосий ҳужумкор учлигини Хамес, Иско, Асенсио каби футболчилар билан тўлдира олади. Буларнинг барчаси мавсум давомида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 30 талаб голлар урган. Зидан ўз жамоаси учун ажойиб формула ишлаб топган. Рамос ҳам таъкидлаганидек, клубда “барча югуриши керак”. Захира таркиби анча ёш, ғалабаларга чанқоқ. Зидан ҳозиргача икки таркиб орасидаги мувозанатни таъминлай олмоқда. Нечоғлик омадли чиққанини эса мавсум якунида билиб оламиз.