Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Ўзбекистон бокс федерацияси «Ислом бирдамлик ўйинлари»га учинчи таркибни жўнатди

Баҳо:
+ | -

Боку мезбонлик қиладиган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да тўққиз нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этади, деб маълумот берди МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақалар 10 та вазн тоифасида ўтади, бироқ +91 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи турнирда иштирок этмайди.

Ўзбекистон бокс термасини Бокуга мураббийлар Ўткир Ҳайдаров ва Рустам Саидов олиб кетган. Мамлакатнинг энг олди боксчилари яқиндагина Осиё чемпионатида иштирок этгани ва 13 май куни бўлиб ўтадиган WSB’нинг чорак финалига тайёргарлик кўраётгани сабаб, Озарбайжонга учинчи таркиб йўл олган.

Шунга қарамай, таркибда WSB мусобақасида рингга чиққан боксчилар ҳам борлигини кўриш мумкин. Аброр Қодиров ва Абдулҳай Шораҳматов бунга мисол бўла олади.

Бокуга кетган боксчилар

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов
52 кг: Аброр Қодиров
56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
60 кг: Улуғбек Дўстмуродов
64 кг: Алёр Норалиев
69 кг: Бобо Усмон Батуров
75 кг: Маҳмуд Ғоипов
81 кг: Мадиёр Саидраҳимов
91 кг: Сардор Бегалиев
+91 кг: —

Маълумот учун, «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг бокс мусобақаси 12 май куни старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:50, 11.05.2017.
Ўқилди: 4304 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.