Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Олий лига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лига 10-тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

"Водий дербиси" мақомидаги мазкур ўйинга томонлар муносиб ҳозирлик кўришди. Бугун соат 18:00 да "Қўқон-1912", 19:00 да эса "Навбаҳор" "Марказий" ўйингоҳда сўнгги машғулотни ўтказишди. Ушбу учрашув барчанинг диққат марказида турибди. Боиси, мусобақа жадвалида 2- ўринда бораётган қўқонликларни "лочинлар" таъқиб қилиб боришмоқда.
Олий лига доирасида жамоалар 22 бор ўзаро дуч келишган. Шундан 15 та баҳс “Навбаҳор” ғалабаси билан якунланган. Учта учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, тўртта ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига. Наманганда ўтказилган сўнгги иккита учрашув "Навбаҳор"нинг бир хил 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Ўтган йили "Марказий" ўйингоҳда "навбаҳорчилар" ушбу рақиб устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишганди. Миржалол Курбоновнинг голига Игорь Голбан, Дилшод Жабборов ва Олександр Пишчур (3 та) жавоб қайтаришганди. "Навбаҳор" майдонида "Қўқон-1912" умуман очко олмаган. Барча 22 ўйинда қўқонликлар мағлубият билан ортга қайтишган. Сўнгги уч қарама-қаршиликда рақиб биттадан гол уримоқда.

Наманганда ўтган ўйинлар:
1992 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0
1993 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1
1994 йил "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0
1995 йил "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0
1995 йил "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:1
1998 йил "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:2
1999 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1
2000 йил "Навбаҳор" – "Темирйўлчи" - 5:4
2002 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0
2003 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1
2015 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1
2016 йил "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни соат 18:00 да старт оладиган “Қўқон-1912”га қарши учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:38, 12.05.2017.
Ўқилди: 4600 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик