WSB таснифида ўтаётган бокс мусобақасининг чоракфиналидан жой олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Унинг биринчисида Қозоғистоннинг Astana Arlans клуби Россияда меҳмон бўлиб, Patriot Boxing Team устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Томонларнинг Қозоғистондаги жавоб жанги 20 май куни бўлиб ўтади.
Astana Arlans ва Patriot Boxing Team гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келган бўлиб, ҳар икки беллашувда ҳам қозоғистонлик спортчилар зафар қучганди: Россияда 3:2, Қозоғистонда 4:1.
Чоракфиналнинг иккинчи учрашувида Франциянинг Fighting Roosters клуби Британиянинг Lionhearts жамоаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Эртага — 13-май куни Uzbek Tigers ҳам чоракфиналда кўриниш беради ва Самарқанд шаҳрида Cuba Domadores клубини синовдан ўтказади.