Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Реал Мадрид»нинг панада қолиб кетаётган қаҳрамонини танийсизми

Баҳо:
+ | -

«Реал» ва «Барселона» клублари ўртаси-даги сўнгги класико мухлисларга кутилмаган бир вазиятни совға қилди: мадридликларнинг кучи тугаб, ҳатто Криштиану Роналду ҳам жамоани олға бошлай олмай қолган ўта мураккаб вазиятда таркибдаги бир футболчи ҳалиям таслим бўлмай, тўп учун охиригача курашаётганди. У - Марсело эди. Ҳа, ўша, сира чарчамайдиган, ўжар, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек самарали Марсело. Бизнингча, мухлислар ва мутахассислар Марселонинг имкониятларига етарлича баҳо бера олишмаяпти. Ваҳоланки, у деярли 10 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб, «кўринмас қаҳрамон» даражасига чиқиб улгурди.

Ўша куни Марсело бобосининг сўнгги пуллари - 60 центни сўраб олди-да, бекат яқинидаги ўйин қурилмаси томон югурди. Зеро мазкур миқдор ҳаттоки, автобус чиптаси учун ҳам камлик қиларди. Қурилма пулни қабул қилиб олгач, Марселога турли давлатлар байроқларидан бирини танлашни таклиф қилди. Болакай кўп ўйланмай, Хорватия байроғини танлади ва бирданига 25 реал пулга эга чиқиб қолди. Бунча ақча чипта тугул, икки кишилик енгилгина тамаддига ҳам етарди.

Миттигина Марсело илк бор «Флуминенсе» кўригига мана шундай етиб олганди. Ўшанда ҳимоячи эндигина 10 ёшга тўлганди. У аксарият вақтини пляж футболи ва футзалдаги маш­ғулотларда ўтказар, аммо келажакда спортчи эмас, отаси каби ёнғин хавф­сизлиги ходими бўлишни орзу қи­ларди. Футболга эса уни фақат бир киши - бобоси Педро Виейра ундарди, холос. Аксига олгандек, бобо ва набира ўша куни бир амаллаб «Флуминенсе» кўригига боришди-ю, бироқ ният амалга ошмади: Марселони «Сендан ҳам кучлироқ, иқтидорлироқ болалар бизда етарлича», деган баҳона билан академияга қабул қилишмади.

Лекин ўжар қария мақсадидан оғишмади. Марсело бир йилча «Васко да Гама»да шуғуллангач, яна «Флуминенсе» кўригига бориб, синовлардан муваффақиятли ўтди. Тиниб-тинчимас қария эса набирасини эскигина «Жук»ка солиб олиб, Рио-де-Жанейро яқинидаги клуб базасига бориб-келар, болакайнинг арзимас ютуқларидан чексиз қувонарди. Вақти келиб, набирасининг тараққиёти учун пул керак бўлганида, қария ўйланиб ўтирмай, қадрдон автоуловини сотиб юборди. «Академияга мунтазам қатнаш учун пул керак бўлганида, бобом машинадан воз кечдилар. Ҳалигача тушунмайман: қандай қилиб келажакда футболчи бўлиш-бўлмаслиги ноаниқ болани деб, машинадан воз кечиш мумкин?» - деганди Марсело орадан бир неча йил ўтгач.

***

Марсело меҳнати учун ҳақ оладиган даражага етгач, биринчи маоши - 100 реал пулни тўғри бобосининг қўлига топширди. «Агар бобом Педро бўлмаганида, мен ҳеч қачон футболчи бўлолмасдим. Дейлик, 15 ёшимда ҳою-ҳавасга берилган оддийгина ўсмир эдим ва исталган ёмон йўлга кириб кетишим мумкин эди. Аммо бобом бунга йўл қўймади», - дейди Марсело.

Минг афсуски, Педро бобо набирасининг орзу-ҳавасини кўролмади. У Бразилияда ўтган 2014 йилги ЖЧда, Марсело ва жамоадошларининг ярим финалдаги Германия термасига қарши ўйинига икки кун қолганида оламдан ўтди. Ўшанда терма жамоа устози Луис Фелипе Сколари Марселога юзланиб, мотам маросимларини ўтказиб келишга изн берди. Аммо Марсело ўзини мардонавор тутиб, жамоада қолишни ва мундиалда ғолиб чиқиб, бобосининг руҳини шод этишни афзал билди. Лекин бу нияти, амалга ошмади...

***

2000-йиллар бошида «Флуминенсе»да тўп сурган собиқ футболчи Ренаннинг фикрича, узоқ вақт давомида мини-футбол билан шуғулланиш туфайли Марсело ҳужумда жуда самарали ҳаракат қилади: «Марселодан тўпни олиб қўйиш учун шундоқ интилсанг, у бир зумда кутилмаган қарорга келиб, бизни осонгина доғда қолдирарди». Марселонинг айтишича, мини-футбол майдонининг кичиклиги туфайли у тез қарор қабул қилишга одатланган:

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 04:46, 14.05.2017.
Ўқилди: 30159 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.