«Реал» яримҳимоячиси Мартин Эдегор ёзда жамоага қайтмайди.
Футболчи қишда мавсум охирига қадар голландиянинг «Ҳеренвен» клубига ижарага бериб юборилганди. Omrop Friesland хабарига кўра, у кейинги мавсумда ҳам ижарада ўйнайди.
Аввалроқ, «Ҳеренвен» клубида унинг жуда суст ўйинидан ҳайрон қолишгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Жорий мавсумда у 13 ўйинда, сўнгги 2 ой ичида эса бор йўғи 86 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган.