Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Бензема ўзининг кам гол ураётгани ҳақида: Футбол – бу NBA эмас

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема кам гол ураётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Франциялик футболчи якунланаётган мавсумда Ла лига доирасида 9та гол урди, аммо Карим Европа чемпионлар лигасида жами 51та гол уришга муваффақ бўлган.

"29 ёшга кириб эришган натижаларим билан фахрланаман. Бу рақамлар муҳим, аммо улар футболнинг ўзидан муҳим эмас. Ҳозирги кунда статистика, рейтинглар юқори қадрланади. Лекин футбол — бу NBA (миллий баскетбол лигаси) эмас. Футбол — жамоавий ўйин. Албатта, ҳужумчи вазиятлардан фойдаланиши керак, аммо барча нарсани бунга боғлаб қўйиш тўғри эмас.

Мен 7 йилдан бери "Реал"да юқори савия намойиш қилиб келяпман. Кардиффда бизни навбатдаги финал кутмоқда. Орзуларимга эришишда давом этаман", – деди Бензема.

Манба: football24.ua
Киритилди: 09:56, 17.05.2017.
Ўқилди: 4952 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.