Ижара асосида "Барселона"да ўйнаётган "Флуминенсе" ҳимоячиси Марлон мавсум якунига етгач каталонияликлар билан шартнома имзолайди ва "Барселона"нинг тўлақонли аъзосига айланади.
Бу ҳақида футболчининг агенти Radio Barcelona нашрига маълум қилган. Агент мижозининг Каталония клубида ёрқин келажаг кутаётганига шубҳа қилмаяпти.