«Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас «Реал»га қарши ўйин ҳакамини ҳақорат қилганини тан олмади.
AS хабарига кўра, футболчи бош ҳакам Хуан Мунунерга қўрқоқсан деган.
Ўйиннинг 62-дақиқасида ҳакам Аспасни жарима майдони ичида муғомбирлик қилганликда айблаб, иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатган эди. Аммо кўпчилик Серхио Рамос унга нисбатан қоидани бузган деб ҳисоблаётганди. Шунингдек, ҳакамнинг қарорига кескин норозилик билдирган бош мураббий Эрнесто Маруччи ва унинг ёрдамчиси Эдуардо Бериццо ҳам четлатилди.
Ўйин «Реал»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.