«Малага» ҳужумчиси Сандро Рамирес Ла-лига 38-туридан ўрин олган «Реал»га қарши баҳсда мадридликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба олиб келмоқчи.
Ҳужумчи бу йўл билан собиқ жамоаси «Барселона»нинг чемпионликни қўлга киритишида ёрдам бермоқчи.
«Умид қиламанки, «Реал» дарвозасига гол ураман ҳамда ғалаба қозонамиз. Бу билан «Барселона»ни чемпион бўлишига ёрдам бермоқчиман» — дейди Рамирес.
Эслатиб ўтамиз, Сандро Рамирес «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2016 йили «Малага» сафига қўшилган.
Сўнгги турда «Реал» мағлубиятга учраб, каталонияликлар ғалабага эришадиган бўлишса, «Барселона» чемпионга айланади.