«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Примеранинг сўнгги туридан ўрин олган «Малага» клубига қарши ўйинда тушадиган футболчиларни эълон қилди.
Рўйхатга барча футболчилар, ҳатто жароҳат олганлар ҳам киритилди.
Бу билан Зидан чемпионлик унвони қўлга киритиладиган бўлса, тўлиқ таркиб билан нишонлашни мақсад қилгани маълум бўлди.
Таркиб қуйидагича:
Дарвозабонлар – Навас, Касилья, Яньес;
Ҳимоячилар – Карвахаль, Пепе, Рамос, Варан, Начо, Марселу, Коэнтрау, Данилу;
Яримҳимоячилар - Кроос, Хамес, Каземиру, Ковачич, Лукас, Модрич, Асенсио, Иско, Энцо Зидан;
Ҳужумчилар - Криштиану Роналду, Бензема, Бэйл, Мариано, Мората.
"Малага" – "Реал" ўйини 21 май куни соат 23-00да бошланади.