"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг сўнгги турида "Малага" билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрларинини билдирди. Мадрид жамоаси Испания чемпионлигини қўлга киритди.
"Сиртдан кўринмас аммо ичимда жуда хурсандман. 38 та ўйин ортда қолди ва мана охири. Бу қийин ва ажойиб чемпионатю Мен Испания лигасини энг яхши чемпионат деб ҳисоблайман. Унда чемпион бўлиш - ақлбовар қидлмас иш. Мен бахтиёрман.
Чемпионлик жуда муҳим. "Реал" лигада кўп бора ғолиб бўлган. "Мадрид" - дунёнинг энг яхши клуби, биз чемпионлик унвонини қайтаришимиз керак эди.
Бу ҳамманинг хизмати, аммо кураш олиб борган футболчиларнинг хизматлари ўзгача. Барча футболчиларнинг муҳимлиги биринчи ўринда бўлди, бу омад учун калит бўлди.
Роналду ҳар доим ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Мен КРиштиану ва бошқалар учун хурсандман.
Байрам қилишга сабаб бор. Сибелес майдонига борамиз, чунки бизни қўллаб-қувватлаганларни ҳам унутмаслигимиз керак. Кейин чемпионлар лигаси финалига тайёрланамиз", - дейди Зидан.