Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” якунланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

11 кун давомида Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” кеча ўз якунига етди. Мусобақада 54 та давлатдан уч мингга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Каспий бўйида ташкил этилган мусобақага энг катта делегация билан Туркия терма жамоаси ташриф буюрганди. Улар мусобақада 336 нафар спортчи билан иштирок этишди.

Шу ўринда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да катта делегациялар билан қатнашган давлатлар рўйхатига эътибор қаратиб ўтамиз.

1. Туркия - 336
2. Озарбайжон - 325
3. Саудия Арабистони - 162
4. Эрон - 158
5. Покистон - 154
6. Марокаш - 135
7. Жазоир - 120
8. Индонезия - 110
9. Ўзбекистон - 102
10. Туркманистон - 86

Демак, гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекистон делегацияси спортчилар сони бўйича тўққизинчи ўринда қайд этилган бўлса, медаллар жамғариш борасида ҳамюртларимиз, спортчиларнинг сони жиҳатидан делегациямиздан анча олдинда бўлган Озарбайжон, Туркия ва Эрон терма жамоаларидан сўнг умужамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашди.

Спортчилар сонига нисбатан жамғарилган медаллар коэффиценти ҳисоблаб чиқиладиган бўлса бу борада кучли ўнталикда энг яхши натижани Миср терма жамоаси қайд этди. Фиръавнлар юрти вакиллари мусобақада 26 нафар спортчи билан иштирок этиб, 18 та медаль жамғаришди. Самарадорлик фоиз ҳисобида 69%ни ташкил этди. Эрон терма жамоасининг кўрсаткичи (158 та спортчи – 98 та медаль) эса 62,02 % га тенг бўлди. Самарадорлик борасида кучли учликни Ўзбекистон делегацияси якунлаб берди. 102 нафар спортчиларимиз жами 63 та медалга эга чиқишди. Фоиз ҳисобида бу кўрсаткич 61,76%ни ташкил қилди.

Умуман эса медаллар жамғариш борасида мусобақада кучли еттилик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:


Айтиб ўтганимиздек, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 102 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15 та турида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Эътиборлиси, мусобақада фақатгина гандбол бўйича қизлар терма жамоамиз медалга илина олмади. Қолган барча спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз совринли ўринларга сазовор бўлишди.

Бу борада албатта бокс, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, пара-дзюдо, пара-атлетика, таэквондо, каратэ, енгил атлетика, теннис каби турларни алоҳида кўрсатиб ўтса бўлади. Боксчиларимиз делегациямиз ҳисобига 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўшиб қўйган бўлишса, бадиий гимнастикада иштирок этган уч нафар қизимиз якунда олтита медалга эга чиқишди. (1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза). Спорт гимнастикасида эса афсонавий Оксана Чусовитина ўз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

Оғир атлетика спорт турида 10 та спортчи билан қатнашган терма жамоамиз 9 та медалга сазовор бўлди (1 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза). Таэквончилармиз ҳам барчамизни хурсанд қилишди. Зеро тўққизта спортчи еттита медаль қўлга киритди (2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза). Токио-2020 Олимпия ўйинлари дастурига киритилган каратэ бўйича терма жамоамиз аъзолари ҳам “Ислом бирдамлик ўйинлари”да муваффақиятли иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига 1 та олтин ва 3 та бронза медаларини қўшиб қўйишди.

Шунингдек, пара-атлетика (2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза), пара-дзюдо (2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза), дзюдо (1та олтин, 5 та бронза) ва енгил атлетика (1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза) бўйича терма жамоаларимиз ҳам Бокудаги мусобақада делегациямизнинг умумий муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишди.

Эътиборли жиҳати, “Ислом бирдамлик ўйинлари”га келиб медаллар жамғариш масласида спорт турларининг географияси сезиларли даражада ортди. Авваллари ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган комплекс мусобақаларда медаллар асосан бокс, дзюдо, спорт курашлари, гимнастика, оғир атлетика каби спорт турларидан жамғарилган бўлса, бу сафар улар қаторига ўқ отиш, теннис, таэквондо, каратэ каби турлар ҳам қўшилди.

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиздан ишқибозлар бу сафар ҳам улкан муваффақиятлар кутишганди, аммо натижалар бироз кутилганидек бўлмади. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор албатта. Эркин ва юнон-рум курашлари бўйича терма жамоамиз аъзолари Бокуга тўғри Деҳлида бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан учиб келишди.

Ҳиндистонда эркин кураш бўйича Бекзод Абдураҳмонов ва Магомед Ибрагимовлар олтин медалларни қўлга киритиб, қитъа чемпионлигини тантана қилишган бўлса, Ихтиёр Наврўзов кумуш, Умид Исманов бронза медалларига лойиқ кўрилишган, юнон-рум курашида эса Мўминжон Абдуллаев ҳамда Рустам Ассакаловлар бронза медалига сазовор бўлишганди. Натижада терма жамоамиз Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади. Афсуски Озарбайжон пойтахтидаги мусобақага тайёргарлик кўриш учун деярли вақт қолмаганди. Қолаверса полвонларимизда чарчоқ аломатлари ҳам сезилиб турганди. Лекин шунга қарамай терма жамоамиз аъзолари Бокуда 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Бир сўз билан айтганда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” Ўзбекистон делегацияси учун қониқарли якунланди. Жамғарилган медаллардан ташқари оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев “Ислом бирдамлик ўйинлари”, пара-атлетикачимиз Александр Свечников эса найза улоқтиришда жаҳон рекордини янгилашди. Боз устига Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган спорт фестивали Ўзбекистон делегацияси учун ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган комплекс мусобақалар ичида ҳозирча энг омадлиси бўлди.

Тўғри, айрим спорт турлари бўйича биринчи рақамли спортчиларимизни Бокуга олиб борганимизда натижалар бундан-да яхши бўлиши турган гап эди. Аммо делегация раҳбарлари ва мураббийлар учун терма жамоаларимизнинг энг яқин захирасини кўздан кечириб олиш ҳам жуда муҳим эди. Боиси бизни олдинда қатор нуфузли мусобақалар кутиб турибди. Шундай экан, ҳар бир спорт тури бўйича миллий терма жамоанинг камида иккита таркиби доимо шай ҳолатда туриши мақсадга мувофиқ бўлади.

Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” ҳам тарих саҳифаларидан жой олди. Энди асосий мақсад шу йилнинг сентябрь ойида Ашхобот шаҳрида бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бўлажак нуфузли мусобақаларда ҳам юртимиз спортчиларимига омад ва зафарлар тилаб қолади.

IV “Ислом бирдамлик ўйинларида қуйидаги спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Садриддин Сайматов – (каратэ, -60 кг.) - олтин
Гулноза Матниёзова – (дюздо, -70 кг.) - олтин
Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - олтин
Шуҳрат Бобоев (пара-дзюдо, -90 кг.) - олтин
Ширин Шарипов (пара-дзюдо, +100 кг.) - олтин
Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси) - олтин
Ниёз Пўлатов (таэквондо, - 58 кг.) - олтин
Рустам Жангабаев (оғир атлетика, +105 кг.) - олтин
Абдулҳай Шарахматов (бокс, 56 кг.) - олтин
Алиёр Норалиев (бокс, 64 кг.) - олтин
Бобо-Усмон Батуров (бокс, 69 кг.) - олтин
Надия Дусанова (енгил атлетика, баландликка сакраш) - олтин
Александр Свечников (пара-атлетика, найза улоктириш) - олтин
Никита Рафалович (таэквондо, -74 кг.) - олтин
Дониёр Солиев (пара-атлетика, узунликка сакраш) - олтин

Бадиий гимнастика (терма жамоа) - кумуш
Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - кумуш (2 та)
Феруз Сайидов (пара-дзюдо, -73 кг.) - кумуш
Теннис (аёллар терма жамоаси) - кумуш
Кумуш Файзуллаева (оғир атлетика, -63 кг.) - кумуш
Улуғбек Алимов (оғир атлетика, -85 кг.) - кумуш
Фарходбек Собиров (оғир атлетика, -94 кг.) - кумуш
Сабина Шарипова (енгил атлетика, 100 м) - кумуш
Исломжон Бахромов (юнон-рум кураши, 59 кг.) - кумуш
Дмитрий Шокин (таэквондо, +87 кг.) - кумуш
Мансур Абдурашидов (пара-атлетика, 100 м) - кумуш
Мўминжон Абдуллаев (юнон-рум кураши, 130 кг) - кумуш
Умида Абдуллаева (таэквондо, 62 кг.) - кумуш
Иван Зайцев (енгил атлетика, найза улоқтириш) - кумуш
Теннис. Жуфтликлар (Шарипова/Меренкова) - кумуш
Теннис. Жуфтликлар (Султанбеков/Саидкаримов) - кумуш

Саидхон Сайфуддинов (ўқ отиш) - бронза
Сакина Мамедова (ўқ отиш) - бронза
Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо, -60 кг.) - бронза
Гулруҳ Раҳимова (пара-дзюдо, -70 кг.) - бронза
Достонбек Отаболаев (каратэ, 75 кг.) - бронза
Барно Мирзаева (каратэ, -61 кг.) - бронза
Абдулазиз Атабаев (карате, -84 кг.) - бронза
Сабина Ташкенбаева (бадиий гимнастика) - бронза (2 та)
Муаттар Набиева (оғир атлетика, -58 кг.) - бронза
Давлатбек Бобонов (дзюдо, -81 кг.) - бронза
Бекмурод Олтибоев (дзюдо, +100 кг.) - бронза
Дзюдо (эркаклар терма жамоаси) - бронза
Дзюдо (аёллар терма жамоаси) - бронза
Теннис (эркаклар терма жамоаси) - бронза
Достон Ёқубов (оғир атлетика, 69 кг.) - бронза
Манзура Мамасолиева (оғир атлетика, 69 кг.) - бронза
Омадой Отақўзиева (оғир атлетика, 75 кг.) - бронза
Мироншоҳ Ибрагимов (бокс, -49 кг.) - бронза
Аброржон Қодиров (бокс, -52 кг.) - бронза
Иван Ефремов (оғир атлетика, -105 кг.) - бронза
Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши, 98 кг.) - бронза
Нигора Турсункулова (таэквондо, - 67 кг.) - бронза
Максим Рафалович (таэквондо, - 80 кг.) - бронза
Светлана Осипова (таэквондо, +73 кг) - бронза
Нигина Шарипова (енгил атлетика, 200 метр) - бронза
Элбек Султонов (пара-атлетика, ядро улоқтириш) - бронза
Сергей Дементьев (енгил атлетика, ядро улоктириш) - бронза
Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш, -74 кг.) - бронза
Нодиржон Сафаров (эркин кураш, -57 кг.) - бронза
Сабина Шарипова (теннис) - бронза

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:16, 23.05.2017.
Ўқилди: 5325 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.