Европа лигаси финали борасидаги тахминларимиз ўзини унчалик оқламади, биз шиддатли финал ўйини гувоҳига айланамиз, деб ўйлагандик. Аммо... Жозе Моуринью барча орзуларимизни чиппакка чиқарди.
Ўйиндан аввалги мақоламизда “Аякс”нинг шиддатли ўйин кўрсатиши, “МЮ”нинг эса иккинчи рақам остида ўйнашни истамасдан, олдинга ташланишини, натижада супер ўйин гувоҳи бўлишимизни тахмин қилгандик. Аммо ҳар доим кутилмаган қарорлари билан ҳаммани лол қолдирадиган Моуринью бу сафар ҳам кутилмаган тактика танлади.
БУ МУХЛИСЛАРГА ЁҚМАДИ, ЛЕКИН...
Бир қарашда ҳаммаси тушунарли, “МЮ”нинг ҳозирги таркибидаги ўйинчиларнинг ҳаммаси ҳам тезкор ўйин талабларига дош бера олмайди, айниқса, “Аякс”нинг тезкорлигига. Афтидан, Моуринью мана шу жиҳатларни инобатга олган кўринади. Бутун ўйин давомида голландлар тахминимизнию ишончимизни оқлашди, биринчи ва иккинчи бўлимда “қизил иблислар” дарвозасига тинимсиз штурм уюштиришди. Шу куни “МЮ”га осон бўлди, десак мутлақо янглишамиз. Жозе эса ҳимоядан ҳужумга ўтиш тактикасини танлаб, якунда мақсадига эришди. Аммо тан олиш керак, “Аякс”нинг ҳужумлари кўпайиб, “МЮ” ҳимояга михлангани сари мухлисларнинг ҳам норозилиги ортиб боргани тайин. Бироқ якунда Жозе Моуринью шогирдлари қанча ҳужум қилиш эмас, қандай ҳужум қилиш кераклиги муҳим эканлигини амалда исботлашди.
КЎПЛАР УЧУН БИРИНЧИ КУБОК
Мазкур соврин шуниси билан ёдда қолдики, Моуринью тарихий рекорд ўрнатди. Яъни у ЕЧЛни икки марта, Европа лигасини ҳам икки марта қўлга киритган биринчи мураббийга айланди. Қолаверса, “МЮ” сафидаги