Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Роналдуга 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Баҳо:
+ | -

Испания молия вазирлиги мамлакат солиқ хизматининг "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қўйган айбловини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Marca.

Органларнинг ҳисобига кўра, футболчи 2011 дан 2013 йилгача 600 минг евро миқдорида солиқни тўламаган, буни жиноий иш сифатида қабул қилиш мумкин. Бунинг учун Роналду 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Аммо молия вазирлигининг тан олишича, агар футболчи ўз айбини тўлиқ тан олса ва яширилган солиқ тўлиқ ҳолда тўланса - ҳукм юмшатилиши мумкин. Бу қамоқ муддатини 15 ойгача камайтирилишига олиб келади. Бундан ташқари суриштирув ишларида Роналду юристларининг ҳаракатлари ҳам назорат остига олиниши мумкин.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:22, 26.05.2017.
Ўқилди: 9747 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик