Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Франческо Тотти: у актёр бўлишни истаганди, лекин...

Баҳо:
+ | -

Франческо Тотти. Бу футболчи бевосита Римнинг «Рома» клубини ёдга солади. Боиси, Тотти бу жамоанинг тирик рамзига айланиб улгурган. У 1986 йилда «Рома»нинг ёшлар жамоаси таркибига келиб қўшилган ва 6 йилдан сўнг жамоанинг асосий таркибидан жой олгач, то ҳозиргача клуб шарафини ҳимоя қилиб келади. Ахир 22 йилдан бери бир жамоа сафида тўп суриш — ҳақиқий қаҳрамонлик. Айниқса, Франческо Тотти учун. Чунки фаолияти давомида қанчадан-қанча машҳур клублар уни сотиб олишга уринишди. Тоттига яхшигина шартномалар таклиф қилишди. Лекин Франческо «Рома»га содиқ қолди. Ҳозирда эса у ана шу садоқатининг мевасини олмоқда. Тўғри, «Рома» билан у кўплаб совринларни қўлга киритмади, аммо жамоа мухлислари уни клуб императори даражасига чиқариб қўйишди. Яъни содиқлиги эвазига у ҳурмат, эътибор топди. Бугунги саҳифамизни Италия терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Франческо Тоттига бағишлаймиз. Дастлаб «arena-football.ru» сайтининг Тотти билан уюштирган интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Агар сиз марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилганингизда ҳозиргача нечта гол урган бўлардингиз?

— Тахминан, уч юзта. Мен аллақачон Пиолнинг рекордини такрорлашга ҳам улгурардим. Мен ҳозирда фақат ўйинни назорат қилишим, сўнгги дақиқаларгача курашишим ва жароҳат олмаслигим керак.

— Ривера, Мальдини, Рива, Дель Пьеро. Булар шубҳасиз Италия футболининг ўз давридаги афсоналари.

— Албатта. Ўйлайманки, мен ҳам шу рўйхатдан жой оламан.

— Сиз кимнинг финтларини кўрганда ҳайратланасиз? Сизнингча, сизга қарши тўп сурганлар орасида ва жамоадошларингиз сафида энг кучли футболчилар дея кимни таъкидлайсиз?

— Биринчи саволингизга жавобим, фақат Мессининг. Энг кучли ўйинчига келадиган бўлсак, бу Роналдо. Жамоамдаги энг яхши ўйинчи эса Батистута.

— Буффон Контени энг яхши мураббий деб таърифлади. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

— Мен Липпини танлаган бўлардим. Боиси, бундай мураббийни кўрмаганман. Капелло ҳам фантастик мураббий, Спалетти ҳам. Мен охирги марта шу инсон билан гаплашгандим. У мени «Рома»ни тарк этиб, «Зенит»га ўтишга ундаганди.

— Қайси мураббий билан ишлашни хоҳлардингиз?

— Моуринью билан.

— Нима деб ўйлайсиз, агар 1997 йилда сиз бош мураббий Карлос Бьянки истагандек «Сампдория»га ўтганингизда, ҳозир ҳаммаси бошқача бўларди, тўғрими?

— Албатта. Бьянки римликларни ёқтирмасди. Масалан, у ҳар доим машғулотларда жамоани иккига бўлишда футболчиларнинг римлик ёки римлик эмаслигига эътибор берарди. Римлик бўлмаганларни римликларга қарши ўйнатарди. Агар ўша вақт кетганимда, балки, ҳозир Римдан узоқда бўлармидим. Менда кўплаб вариантлар бор эди, хусусан, Мадриднинг «Реал» жамоасидан таклиф тушганди. Лекин «Рома»да қолишимни истовчилар ҳам топилди ва мен жамоамни тарк этмадим. Бундан эса ҳеч ҳам афсусланмайман.

— Фаолиятингизнинг қайси босқичида «Олтин тўп»ни қўлга киритишингиз мумкин эди?

Давоми

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:19, 29.05.2017.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.