Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Аросатда қолган Обамеянг: “Менинг келажагим қаерда?”

Баҳо:
+ | -

Габонлик юлдуз ўзини аллақачон “Реал” сафида ўзини ҳис этмоқда. Хўш, “Боруссия”да унга нима камлик қиляпти?

“Биринчи сен номинг учун ишлайсан, кейин номинг сен учун ишлайди” деган сўзлар кўп маротаба ўз тасдиғини топган. Аммо бу номни “Боруссия” ҳеч ҳам ишлаб топа олмаяпти. Охирги беш йил ичида дортмундликлар 2 маротаба Бундеслига чемпиони, 3 маротаба кумуш медал соҳиби, бир маротабадан Германия кубоги, Суперкубогини қўлга киритиб, Чемпионлар лигасининг финалигача етиб боришди. Бир нечта ёш футболчиларни юлдуз даражасига чиқарди, юқори даражадаги мураббийни ўз жамоасида бир неча мавсум ушлаб турди ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари олдингидан кучайди. Хуллас, “Топ клуб” номини олиш учун нималар қилмади.

Буларнинг ҳаммаси камлик қилди. Айниқса, ҳозирги асосий юлдуз Пьер-Эмерик Обамеянгдек ўйинчига. “Албатта, биз топ клубмиз, аммо “Реал”, “Барселона” ёки “Бавария” эмас. Агар мен янги чўққиларни забт этмоқчи бўлсам, ёзда кетишим керак. Агар юқори даражада ҳаракат қилишни хоҳласангиз, бошқа клубга ўтасиз”, – Обамеянгнинг феврал охирида айтиб ўтган бу гапларидан дортмундликлар билан хайрлашаётганини сезса бўлади.

Обамеянгни ҳеч ким клубда сақлаб қолишга уринмаса ҳам керак. Шунинг учун ҳам унинг ўрнига ҳозирдан ўринбосар қидириш лозим. Дортмундликлар сафида бир неча ёш ўйинчилар янги Кагава, янги Гётце, янги Шаҳин ва янги Левандовски бўлишга шай турибдилар. Аммо Пулишич, Пасслак, Дембеле, Вайгл ва Мор каби ёш ўйинчилар орасида яққол ҳужумчи вазифасини бажарувчи ўйинчи ҳали йўқ. Қишда жамоани тажрибали Адриан Рамос тарк этди. Унинг ўрнига ёш, умидли Александер Исак сотиб олинди. Ёш ҳужумчи ҳозирданоқ янги “Ибрагимович” деган номни олиб, ўз ватанида юлдуз бўлиб улгурган. Бироқ Исак кейинги мавсумдан Пернинг ўрнини босишга ёшлик қилса керак. Шундай экан, “Боруссия” иложи бўлса Обамеянгнинг трансферидан тушган катта пулга яхшироқ топ футболчи сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу “Торино”да тинмай гол ураётган Андреа Белотти бўлиши ҳам мумкин. Унинг ўйин услуби Левандовскига ўхшаш бўлганини ҳисобга олсак, дортмундликлар, албатта, ҳаракат қилиб кўришади.

Яна бир номзод “Атлетик” жамоасидан Иняки Уилямс. У ўйин жиҳатидан Перга жуда ўхшаб кетади. Тезкор, техникаси баланд, ўзига вазият ярата оладиган.

Обамеянгни нима кутмоқда?

Обамеянг ҳеч қачон “Бавария” жамоасида тўп сурмаслигини айтган, “Барселона”да эса Суарездек ҳужумчини асосий таркибдан чиқариш мушкул иш. Каталонияликлар заҳира ўриндиғини кучайтириш учун катта пул сарфлашга боришмаса керак. Биргина вариант бу — “Реал”. Албатта Роналду ва Бейл каби ҳужумчилар билан тезликни янада ошириши мумкин, бироқ Аббанинг ўйин услуби тўғри келармикин? Энг ёмони, “Реал” айни дамда Обамеянгга унчалик ҳам ошиқ эмас. Қолаверса, уни Бензема билан таққослаганимизда кўп нарсаларда Бензема устун келмоқда. Бензема кўпроқ жамоавий ўйин тарафдори бўлса, Пер пас билан ўйнашда катта муаммога эга. “Реал”да яна Мората деган ҳужумчи ҳам бор. У иккинчи маротаба “қироллик клуби” сафига ўйнашга муносиб эканлигини исботлаш ҳаракатида. Флорентино Перес Бенземага янги шартнома таклиф қилиш ниятида эканлигини ҳисобга олсак, Пернинг Мадридга ўтиши ҳали аниқ эмас.

Ҳали бу тарих кўп давом этиш эҳтимоли катта. Чунки Пьер Дортмунддан кетиш учун қўлидан келадиган барча ишни қилишга тайёр. Улар сафида қолиш эҳтимоли жуда паст. Хуллас, Обамеянг ёки топ клуб жамоа сафига ўтиб, юқори даражадаги ўйинчи эканини исботлайди, ёки рақобатни бой бериб, “Боруссия” сафида бир пайтлар тўп сурган ҳужумчи сифатида эсда қолиб кетади.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 12:41, 01.06.2017.
Ўқилди: 6459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.