Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Чемпионлар Лигаси мавсумининг рамзий терма жамоаси (Goal талқини)

Баҳо:
+ | -

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси финали билан ўз ниҳоясига етди. «Ювентус»га қарши баҳсда «Реал» юлдузи Криштиану Роналду порлаган бўлса, мусобақада бутун мавсум давомида ўзини кўрсата олган бошқа футболчилар ҳам кўп бўлди. Эътиборингизга Goal нашри томонидан тузилган Чемпионлар Лигаси рамзий терма жамоасини тақдим этамиз.

Жанлуижи Буффон («Ювентус») – 39 ёшли дарвозабон кўпчилик нейтрал мухлислар томонидан Криштиану Роналду ва Лионел Мессининг «Олтин тўп»га эгалик даврига якун ясовчи футболчи сафатида кўрилаётган эди. Кардифда 4 та гол ўтказиб юборганига қарамай Буффон бунгача ўз дарвозасидан фақатгина 3 та гол олиб чиққан эди.

Дани Алвеш («Ювентус») – бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Чемпионлар Лигасида вазиятлар яратиш борасида иккинчи бўлди, бундан ташқари учта гол уриб, тўртта голга ассистентлик қилди.

Серхио Рамос («Реал») – мадридликлар сардори финал ўйинида «Ювентус» футболчиси Хуан Куардадонинг ноҳақ четлатилишига сабаб бўлганига қарамай бутун мавсум давомида «Қироллик клуби» марказий ҳимояси қўрғонига айланган ва ҳужумда ҳам шерикларини қўллаб-қувватлаб турган эди.

Жоржио Келлини («Ювентус») – италиялик ҳимоячи финалда ўзини кўрсата олмаган бўлиши мумкин, бироқ мавсум давомида туринликлар мудофаасига улкан ҳисса қўшиб келди. Унинг «Барселона»га қарши баҳслардаги ўйини алоҳида эътиборга сазовор.

Марсело («Реал») – чап қанот ҳимоясида ҳам бразилиялик футболчи, фақат у «Реал» сафида тўп суради. Мадридликларнинг вазиятлар яратишда Кроосдан кейинги иккинчи энг яхши футболчиси бўлган Марсело чап қанотдаги энг зўр ўйинчи мақомини Роберто Карлосдан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Тиаго Алкантара («Бавария») – ушбу мавсумда ўз ўйинини янги даражага олиб чиққан испаниялик ярим ҳимоячи иккита гол ва учта пасга муаллифлик қилди, бироқ мюнхенликлар чоракфиналда тўхташга мажбур бўлди.

Тони Кроос («Реал») – мавсум давомида мусобақада энг кўп вазият яратган германиялик футболчи мадридликларнинг ғалабасига статистикада кўрсатилган бир гол ва бир пасдан кўра анча кўп ҳисса қўшди. У амалга оширилган аниқ паслар бўйича ҳам ҳаммани ортда қолдирди.

Усмон Дембеле («Боруссия») – мавсум давомида Чемпионлар Лигасида олтита голли пас бериб, иккита гол урган францийалик ёш футболчи ассистентлик борасида фақатгина Неймардан ортда қолди. Иккала қанотда ҳам вингер, ҳужумчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ўйнаган Дембеле жамаоси ўйинига жозиба қўшди.

Неймар («Барселона») – бразилиялик футболчи «Барселона»нинг «ПСЖ» устидан эришган 6:1 ҳисобидаги тарихий камбекида асосий ролни ўйнаган эди. У мусобақа давомида 4 та гол уриб, 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди..

Криштиану Роналду («Реал») – мадридликларнинг мусобақадаги ҳақиқий қаҳрамонига айланган Роналду плей-офф босқичида 10 та гол уриб (жами 12 та), тўпурарлик баҳсида Мессини ортда қолдирди. Шунингдек, унинг ҳисобида 5 та голли пас ҳам бор.

Лионел Месси («Барселона») – жамоасини чорак финалдан олиб ўтишга ёрдам беролмаган бўлса ҳам аргентиналик юлдуз Чемпионлар Лигасида яхши мавсум ўтказди – у берган 38 зарбанинг 11 таси голга айланди.

Таққослаш учун, Роналду 12 та голни уриши учун 13 ўйинда 73 та зарба беришига тўғри келган. Шунингдек, Месси Роналдудан битта кам вазият яратган.

 

Манба: muhokama.com
Киритилди: 20:00, 04.06.2017.
Ўқилди: 18901 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.