Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир ўз якунига етди. Ўзбекистон сўнгги ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -1

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган Япония U-15 термаси мусобақа ғолибига айланди.

Японияликлар дастлаб Ўзбекистон (5:1), кейин Беларус (1:0) ўсмирлар терма жамоасини мағлубиятга учратди. Сўнгги, ҳал қилувчи баҳсда эса Польша U-15 термасини 2:1 ҳисобида таслим қилган японияликлар бош совринга эга чиқди.

Ўтказилган уч ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонган Польша ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки совриндор жамоа кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилшод Нуралиев шогирдлари охирги ўйинни Беларус U-15 термасига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, ўсмирларимиз барча ўйинларда мағлубиятга учраб, сўнгги ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир

Тошкент, “ЖАР” стадиони

5 июнь, душанба

Польша U-15 – Япония U-15 — 1:2

Ўзбекистон U-15 – Беларус U-15 — 1:3

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:15, 05.06.2017.
Ўқилди: 4701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик