Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Самвел Бабаян: "Ҳимоядаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш баҳси олдидан бугун, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Ҳимоядаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, асосийси гол ўтказиб юбормадик. Ҳужумда ранг-баранглик яратишга интилдик. Ҳужумдаги салоҳиятимиз яхши, лекин вазиятлардан унумлироқ фойдаланиш керак. Рақиб ҳимояда позицион ва умуман тартибли ўйин намойиш эта олишини кўрдик.

Таиланд ўйинини ўрганиб чиқдик. Ўйин бўлишини билардик, Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Таиланд хам Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Жамоа ЖЧ саралашида муваффақиятсиз қатнашаётган бўлса ҳам, унинг келажаги бор. Терма жамоани жуда кучли ва ҳурматга сазовор мутахассис бошқаряпти. Кўриниб турибдики, уларнинг салоҳияти юқори.

Эронга қарши ўйинга таркиб ва тактика борасида ўйлашга бироз эрта ва бугунги ўйинни таҳлил қилиб, камчиликларни баратараф этишимиз керак. Ўйин сифати бўйича саволлар бор. Таркибдаги айрим етакчи футболчиларимиз сўнгги бир ой давомида ўйин амалиётисиз эдилар. Уларни доимо темпда ушлаб туриш учун машғулот олиб боришларини истадик. Умид қиламанки, расмий учрашувларгача улар ўз формаларини тиклаб олишади”, – деди Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз,  ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон 12 июнь куни сафарда Эрон меҳмони бўлади. Таиланд эса “B” гуруҳи 8-турида 13 июнь куни БАА термасига қарши кураш олиб боради.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:53, 06.06.2017.
Ўқилди: 10063 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик