"Реал" ОАВ мурожаат қилиб, Роналду ва солиқ ҳақидаги материалларда футболчининг клуб формасида тушган расмидан фойдаланмасликни сўради.
Сешанба куни Испания прокуратураси португалиялик футболчини солиқ тўлашдан бош тортгани учун уни судга берган эди.
Прокуратуранинг тасдиқлашича, Роналду 2011 йилда солиқ органларини 1,4 миллион еврога алдаган, 2012 йилда 1,7 млн еврога ва 2013 йилда 3,2 млн евро ва 2014 йилда 8,5 млн евро солиқни яширган.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг Marca ва As газеталари муқовага Роналдунинг Португалия термаси либосида тушган фотосуратини қўйганлар.