"Реал" ҳимоячиси Начо жамоа сардори Серхио Рамоснинг жамоа таркиби ҳақидаги фикрига қўшилишини маълум қилди.
Рамос янги мавсумда клубда катта ўзгаришлар қилиш керак эмаслигини айтган эди.
"Рамос яқинда "Реал"га катта ўзгаришлар керакмаслигини айтди ва мен сардоримнинг фикрига қўшиламан. Ахир биз катта зафарларга ришдик, футболчилар бир жамоага жипслашдилар. Бу энг асосийси.
Албатта, кимнингдир келиши ва кетиши бизнинг ихтиёримизда эмас, аммо "Реал" ўйинчиси сифатида охирги мавсумдаги ҳамма ўйинчиларни сақлаб қолган бўлар эдим", - дейди Начо.