Жорий йилнинг 10 июнь куни Мадриднинг “Реал” жамоаси суперюлдузи Криштиану Роналду яна оталик бахтига сазовор бўлиб, оиласида эгизак фарзандлар дунёга келган эди.
Бу хабар тарқалмасдан бир кун аввал Португалия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Латвияга қарши учрашувда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Криштиану Роналду учрашувда номига иккита гол ёздириб қўйди.
Фақат Роналдунинг Латвия терма жамоасига урган голи учрашувнинг асосий воқеаси бўлмади. Чунки ўйин бошланишидан аввал, Криштиану ригалик модель Вера Алехнони ўйинга таклиф қилган. Қизнинг ўзи Роналдунинг шахсан ўзидан олган таклифнома суратини Instagram'га жойлаган эди.
Ушбу пост бутун дунё бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб кетаётган бир онда Вера дарҳол суратни саҳифасидан ўчириб юборди. Лекин журналистлар гўзал модель қолдирган суратни аллақачон ўзларига сақлаб қолишга улгуришганди.
Кейинчалик Вера Алехно Instagram саҳифасига ўчириб юборилган расм ўрнига стадионда тушган селфисини жойлади.