"Реал" футболчилари сўнгги вақтда Роналду билан юзага келган вазиятга бефарқ бўлмадилар.
Испания солиқ органлари томонидан солиқ тўламаганликда айбланган Роналду Мадрид клубини тарк этмоқчилиги маълум қилган. Унинг фикрича, клуб уни етарли даражада ҳимоя қилмаяпти.
Marca нашрининг маълум қилишича, "Реал" ўйинчилари бу воқеани ўзаро муҳокама қилдилар ва ўз нуқтаи назарлари билан бўлишдилар. Улар ичида бу Роналдунинг стратегияси экани ҳақида фикрга эгали ҳам йўқ эмас. Унга кўра, Роналду бу билан маошининг оширилишига эришмоқчи. Футболчилар ишонмоқдаларки, агар маоши оширилса, Роналду дарров тинчиб қолади.