Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Навбаҳор» Ёшлар лигасида «Олмалиқ»қа ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 14-турида «Навбаҳор» «Олмалиқ»ни қабул қилди.

Учрашувни мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлади. Шундай бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида жиддий хавф туғдириш имкони бўлмади. Ўз навбатида “Олмалиқ” футболчилари ҳам тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб қайтариб туришди.

11-дақиқада эса Омонулло Мирзаев ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо, футболчининг 14 метрлардан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ўйин бошидаги ҳужумкорликдан фойдалана олмаган мезбонлар биринчи бўлим тенг ярми ортда қолган бир паллада иккита гол ўтказиб юборишди. Аввалига бурчак тўпи амалга оширилгач, Дониёр Усмановнинг жарима майдончасига узатган тўпидан кейин Миржалол Мирюсупов боши билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Икки дақиқадан сўнг, Муҳаммад Исаев тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга туширди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.

Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида мезбонлар вазиятни ўнглаш мақсадида бир нималар қилиб кўришди. Рақиб дарвозаси олдида ҳам бир-икки вазият яратгандек бўлишди. Аммо, футболчиларнинг уринишларидан ҳеч қандай наф чиқмади. Олмалиқликлар эса икки тўп фарқидаги устунликдан кейин хотиржамликка берилиб, эркинроқ ҳаракат қилишди. Айнан шу жиҳатлар танаффусга қадар ҳисобни ўзгаришсиз қолишига сабаб бўлди.

Танаффусдан кейин меҳмонлар хатти-ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Мезбонлар ҳужумлар ташкил этишган бўлса-да, худди биринчи бўлимдаги каби хавфли вазият яратишда оқсашди. 54-дақиқада “Олмалиқ” футболчилари ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди. “Кончилар” учинчи голни пенальтидан амалга оширишди. 65-дақиқада ҳам дарвозага пенальти белгиланди. Бу сафар мезбонлар дарвозабони тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг кейинги қисмида мезбонлар бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлса-да, вазиятлардан самарали фойдаланишда аниқлик етишмади. Ўз навбатида “Олмалиқ”да ҳам имкониятлар бўлди. Мезбонлар посбони аксарият вазиятларда хавфни бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Аммо 75-дақиқада тўртинчи голнинг урилишига тўсқинлик қила олмади. Айнан 0:4 ҳисоби ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди ва мезбонлар навбатдаги йирик мағлубиятни тан олишдан ўзга чора топа олишмади.

Ёшлар лигаси, 14-тур
19 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:4 (0:2) 
Голлар: М.Мирюсупов (20), М.Исаев (22), А.Суюнов (54-пен.), Ш.Умаров (75).
Ҳакамлар: И.Худайдатов, Р.Одилов, М.Нехочин, И.Носиров.
Назоратчи – А.Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 1. Дилмурод Муҳиддинов, 9. Омонулло Мирзаев (44. Исмоил Абдураимов, 70), 14. Ҳожиакбар Юнусов, 21. Билол Тошмирзаев (16. Ғолиббек Каримов, 11), 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Абдувоҳид Шарипов (10. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 68), 28. Музаффар Абдуллаев (48. Абдулқодир Собиров, 80), 35. Аҳмад Мамадалиев, 51. Акбарали Холдоров (33. Муҳаммадсодиқ Маматханов, 46), 63. Искандар Сиддиқжанов, 88. Абдулазиз Нишанбаев (99. Абдулазиз Жалилов, 59).
“Олмалиқ”: 45. Акбар Тўраев (99. Низомиддин Зиёвутдинов, 46), 4. Азизбек Суюнов, 5. Шаҳзодбек Алақулов (3. Аббос Тўлқинов, 82), 6. Муҳаммад Исаев (11. Шаҳбоз Умаров, 46), 7. Дадажон Юсупов (14. Азамат Жумабоев, 82), 8. Мурод Ражабов (2. Фарруҳ Содиқов, 86), 9. Аваз Раҳматуллаев, 10. Дониёр Набиев (15. Достон Рашидов, 80), 13. Дониёр Усмонов (18. Жасур Умаров, 46), 17. Миржалол Мирюсупов, 19. Қувондиқ Мўминов.
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Юнусов (60) - А.Суюнов (13), Д.Юсупов (57), Д. Рашидов (90+2)

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:55, 19.06.2017.
Ўқилди: 3361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.