«Барселона» ҳужумчиси Лео Месси янги шартномани имзоласа, клубдан катта миқдорда мукофот пули олади.
Каталония клуби 29 ёшли аргентиналикни энг кўп маош олувчи футболчи қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, янги шартномага имзо қўйилган тақдирда, Мессига 50 млн евро бонус берилиши керак. Аммо жамоа фақат 70% даромадини маошга сарфлаши мумкин. Шунинг учун ҳам бу бонус бир неча йил давомида бўлиб тўланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sport.es.
Аввалроқ, «Барселона» 64 млн евро миқдоридаги бонусни Неймар, Бускетс ва Маскеранога янги шартнома имзолагани учун бўлиб берган эди.