Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Игорь Сергеев: «Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун майдонда ўлишга ҳам тайёрман»

Баҳо:
+-1 | -

«Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев JFL.uz интернет-нашрига интервью берди. Сергеев интервью давомида терма жамоадаги муваффақиятсизликлари, мухлисларнинг эътирози ва ЖЧга чиқиш имкониятларига тўхталди.

– Нима учун термада гол ура олмаяпсиз, бунга қулай позицияда ўйнамаётганиз сабабми?
– Бу бошқа даражадаги ўйин. Қачон биз Филиппин ва шунга ўхшаш жамоалар билан ўйнаганимизда тўлиқ устунлик қиламиз. Бундай ўйинларда эса имконият кўп бўлмайди. Нафақат менда, балки жамоанинг бошқа ўйинчиларида ҳам, чунки рақиб жамоа яхши ҳимояланади. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз бир қанча голларни стандартлардан киритганмиз. Ҳимояни ёриб ўтиш эса жуда қийин. Улар жисмонан ҳам бақувват ва ҳам бўй жиҳатдан устунликка эга. Агар менда 10та имконият бўлиб, гол уролмаганимда айтардим – «Ҳа, мен гол уролмайман». Аммо имкониятнинг ўзи бўлмаяпти-ку.

– Футболда ҳаракат қилмасанг, рақиб жамоа имконият бермайди-ку? (Эрон – Ўзбекистон 2:0 мисолида).
– Ҳақиқатан ҳам бу футбол ва имконият ҳар доим бўлади. Ҳозир ҳамма жамоа бунга тиришмоқда, биз ҳам бунга ҳаракат қиламиз. Ҳа, қаерлардадир имконсиз ҳолда қолиб, ютқаздик. Ҳозир ҳамма жамоа бир хил имкониятга эга, лекин ҳаммаси ўйин тартибига қарайди. Қайси жамоа ҳимояни яхши ушласа ва имкониятлардан фойдалана олса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

– Миллий терма жамоанинг ҳужум чизиғига давогарлар кўп. Рақобатдошларингиз тўғрисида нима дея оласиз?
– Темурхўжа билан яхши муносабатдаман. У яхши йигит. Агар менинг жойимда уни кўришни исташса, нима ҳам дердим. Олдинда ёки чап қанотда ўйнашимни мен ҳал қилмайман, буни мураббийлар ҳал қилади. Мураббийлар орқасида ҳам буни кўра оладиган жуда кўп одамлар ўтиради. Баъзи пайтларда чап қанот ярим ҳимоясига қўйишади, менимча ҳаммаси тўғри ўйланган.

– Мухлислар сизни терма жамоанинг ҳужум чизиғида кўришни исташмаяпти. Уларга қандай жавоб бера оласиз?
– «Термадан кет» дейишса, кулгим келади. Менга ишониб терма жамоага чақиришади, бу мен учун шараф, ғалаба учун ҳатто майдонда ўлишга ҳам тайёр бўлади футболчи. Лекин вазиятни тушунмайдиган баъзи бировлар «Термадан кет» дейди. Тасаввур қилинг, сенга ишониб чақиришса, сен термага керак бўлсанг, қандай қилиб «Йўқ, кечирасизлар, мен ўйнамайман», деб уйга бориб, диванда ётасиз. Бу — сотқинлик.

– Терма жамоанинг машғулотларидан ташқари, ўз устингизда ишлайсизми?
– Ҳа албатта, ўз устимда ишлайман, асосан индивидуал машғулотларимда дарвозани аниқ нишонга олиш бўйича машқлар билан ишлайман. Ҳамма айтади дарвоза бурчагига теп, дарвоза бурчагига теп, деб, лекин айтиш осон, уни бажариш қийин. Мен ҳам хоҳлайман гол уришни, албатта ютқазишни истамайман, ахир мен ўзимга душман бўлмасам керак? Сиз айтгандек, ҳаммаси шундай осон бўлганида, мен ҳозир «Реал»да ўйнаётган бўлардим.

– Охирги савол. Жаҳон Чемпионатига чиқамизми йўқ-ми?
– Агар бу учун ўлиш керак бўлса, ман майдонда ўлишгаям тайёрман. Худо хоҳласа, албатта чиқамиз.

Маъмур Пармонов суҳбатлашди.

Манба: jfl.uz
Киритилди: 17:38, 20.06.2017.
Ўқилди: 14196 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.