«Барселона» етакчиси Лионель Месси 2016 йилда жамоани тарк этмоқчи бўлган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи солиқлар билан боғлиқ айблов туфайли Испаниядан кетиб, Англияда тўп суришни истаган. Бу борада у Луис Суарес билан маслаҳатлашиб кўрган. Ўз навбатида «Манчестер Сити» Месси учун 150 млн евро тўлашга тайёр бўлган.